Қайднома

Қидирув

Намангандаги турнирда мезбонлар чемпион бўлишди

Намангандаги турнирда мезбонлар чемпион бўлишди

  11.11.2018 14:29
  0
  365
Намангандаги турнирда мезбонлар чемпион бўлишди

Наманган шаҳрида 12 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Республика чемпионатига старт берилгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. "Навбаҳор Умид" майдонида бўлиб ўтган мусобақа финалида Наманган ва Андижон жамоалари ўзаро кураш олиб боришди. Учрашув Наманган жамоасининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, финал учрашувини "Навбаҳор" жамоаси бош мураббийи Андрей Канчельскис, мураббий Алексей Беленов ва клуб директори Р.Акрамовлар бевосита стадиондан томоша қилиб боришди.

Шундай қилиб, Наманган жамоаси мусобақада биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Андижон иккинчи бўлди. Тошкент шаҳри 3, Фарғона жамоаси 4-ўрин билан кифояланишди. Якунла ғолибларга медалларни Андрей Канчельскис топширди.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz