Қайднома

Қидирув

Австралияга йўл оладиган Ўзбекистон МТЖ таркибида ўзгаришлар бор

Австралияга йўл оладиган Ўзбекистон МТЖ таркибида ўзгаришлар бор

  11.11.2018 16:58
  0
  667
Австралияга йўл оладиган Ўзбекистон МТЖ таркибида ўзгаришлар бор

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси шу йилнинг 11-22 ноябрь кунлари Австралиянинг Брисбен шаҳрида ўқув машғулот йиғинини ўтказади.

Бугун футболчилар ва мураббийлар штаби Тошкент вақти билан соат 21:20да Тошкент - Сеул - Брисбен йўналиши бўйлаб Австралияга йўл олишади.

Эктор Купер шу ҳафтанинг бошларида миллий терма жамоанинг Австралияга йўл оладиган таркибини эълон қилганди. Аммо бугунги кунга келиб уч нафар футболчи жароҳати туфайли Брисбендаги йиғинда ва Ливан ҳамда Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмаслиги маълум бўлди. Булар - терма жамоамиз сардори, яқинда "Шанхай СИПГ" таркибида Хитой чемпионига айланган Одил Аҳмедов ҳамда "Пахтакор" футболчилари Фаррух Сайфиев ва Жасур Яхшибоев.

Шунингдек, "Пахтакор"нинг яна бир аъзоси дисквалификация туфайли ўртоқлик ўйинларида қатнаша олмаслигини футбол мухлислари яхши билишади. Шунга қарамай, Эктор Купер Машариповни Австралияга олиб кетишга қарор қилди. Чунки Машарипов расмий ўйинларда майдонга туша олади. Бош мураббийнинг истеъдодли ярим ҳимоячидан умиди катта бўлиб, Жалолиддин Машарипов 2019 йил январда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогида жамоамизга ёрдам бериши учун мураббий шундай қарорга келмоқда.

Демак, бугун Австралияга қуйидаги футболчилар йўл олишади: 

Дарвозабонлар:

Игнатий Нестеров (“Локомотив”)

Элдорбек Суюнов  (“Пахтакор”)

Ўткир Юсупов ("Қўқон-1912")

Ҳимоячилар:

Анзур Исмоилов (“Локомотив”)

Даврон Ҳошимов ("Навбаҳор")

Владимир Козак(“Пахтакор”)

Егор Кримец (“Пахтакор”)

Акмал Шораҳмедов ("Пахтакор")

Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”)

Достон Турсунов ("Нефтчи")

Одил Ҳамробеков ("Насаф")

Олег Зотеев ("Локомотив")

Ярим ҳимоячилар:

Икром Алибоев ("Локомотив")

Достон Ҳамдамов ("Анжи", Россия)

Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор")

Ҳусниддин Ғофуров (“Локомотив”)

Элдор Шомуродов(“Ростов”, Россия)

Отабек Шукуров  (“Шаржа”, БАА)

Жавоҳир Сидиқов ("Қўқон-1912")

Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")

Ҳужумчи:

Бикмаев Марат (“Локомотив”)


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz