Қайднома

Қидирув

Кузги кўрсаткич кўрки ёхуд Бимаев ва Фёдоровлар ой лауреатлари

Кузги кўрсаткич кўрки ёхуд Бимаев ва Фёдоровлар ой лауреатлари

  12.11.2018 01:25
  0
  533
Кузги кўрсаткич кўрки ёхуд Бимаев ва Фёдоровлар ой лауреатлари

Октябрь футбол учрашувларига бой бўлди. Pepsi Суперлигадаги муросасиз ўйинлар, Ўзбекистон кубогидаги шов-шувли натижалар, миллий жамоамизнинг ўртоқлик учрашувларини мухлису мутахассислар зўр қизиқиш билан кузатишгани бор гап. Термамиз Эктор Купер бошчилигида дастлабки ғалабаларни расмийлаштирган бўлса, ўз тарихида илк бор кубок финалига чиққан АГМК муваффақиятни пайсалга солмади: Фарғонада ўтган ҳал қилувчи баҳсда «Пахтакор»ни таслим этди (3:1). Суперлигада эса юқори ва қуйи олтиликдаги клубларнинг юқорига астойдил интилишаётганига гувоҳ бўлдик. «ИнтерФутбол» анъанага мувофиқ, ойнинг энг яхшиларини аниқларкан, айнан шу учрашувлар қаҳрамонларини ҳам ёддан чиқармади. Демак, октябрь лауреатлари билан танишинг.

Футболчилар орасида биринчи ўринни «Локомотив» ҳужумчиси Марат Бикмаев эгаллади. Биринчи навбатда, бу форварднинг терма жамоадаги ўйинига эътибор қаратсак. КХДР ва Қатарга қарши кечган ўртоқлик учрашувларида айнан Бикмаев энг яхши футболчилардан бири бўлди. Шимолий кореяликлар дарвозасини икки марта ишғол қилган бўлса, Қатарга ҳам чиройли гол урди ва бугунги кунда Ўзбекистоннинг тенгсиз ҳужумчиси эканлигини яна бир бор исботлади. Ўз навбатида, Марат Суперлигада ҳам самарадорликни йўқотмаяпти. Октябрда 4та расмий учрашувда майдонга тушган форвард 352 дақиқа тўп суриб, 2та тўп киритди. Шундай экан, «темирйўлчилар» билан чемпионлик мақомини сақлаб қолишга жуда яқин турган Бикмаев ҳақли равишда лауреатлар сафидан ўрин олди.

Шота Арвеладзе маълум муддат чап қанот ҳимоясида бошқа футболчига имконият бериши натижасида Фаррух Сайфиев асосий вақтини захира ўриндиғида ўтказганди. «Насаф» таркибида ажойиб ўйинлар кўрсатган ҳимоячи «Пахтакор»да ҳам имконият беришларини кутди ва мана, айни пайт мураббий билдирган ишончни оқламоқда. Сайфиев «шерлар» либосида ўтказган ҳар бир учрашувида фаол футболчилардан бири бўлиб, энг асосийси, деярли ҳар бир баҳсда ўз номига гол ёздириб қўймоқда. Жумладан, октябрь ойида ҳам Фаррух сермаҳсуллик кўрсатди ва лауреатлар рейтингида иккинчи ўринни эгаллади.

Юқорида таъкидлаганимиздек, АГМК шов-шувли тарзда Ўзбекистон кубоги-2018 соҳибига айланди. Эҳтимол, олмалиқликлар ушбу ғалаба орқали кучли олтиликдан четда қолишгани тасодиф эканини исботлагандек бўлгандирлар? Ҳар ҳолда, бу клуб салмоқли ютуққа эришди - ахир кубок соҳиби келгуси йили ўтадиган ОЧЛ «плей-офф» босқичида қатнашади-да! АГМК қўлга киритган ғалабаларда жамоа легионери Йован Жокичнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Айнан сербиялик футболчининг «Пахтакор»га қарши кечган Ўзбекистон кубоги финалида қайд этган «дубл»и якуний натижада муҳим аҳамият касб этди. Қисқаси, Жокич ҳам октябрь ойининг энг яхши футболчиларига аталган рўйхатдан ўрин олди.

Шунингдек, миллий жамоамизни ўртоқлик учрашувларида сардор сифатида бошлаб тушган Одил Аҳмедовнинг жонбозлигини ҳам эътироф этиш жоиз. «Шанхай СИПГ» билан Хитой чемпионлиги сари катта қадам ташлаган легионеримиз термамиз сафида ҳам ҳақиқий етакчи эканлигини исботламоқда. Октябрь ойида ўзидан ёрқин таассурот қолдирган бошқа футболчилар ҳам бор. Жумладан, Сардор Мирзаев («Локомотив»), Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»), Остон Ўрунов («Навбаҳор»), Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор»), Бобур Абдухолиқов («Насаф») кабиларни алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.

Энди лауреат мураббийлар билан таништирамиз.

Pepsi Суперлига учрашувларига бефарқ бўлмаган мухлисларнинг хабарлари бор: шиддатли тезлик олган «Локомотив»ни тўхтатиш ҳеч бир клубга насиб қилмаяпти. Ўзбекистон кубоги ярим финалида «Пахтакор»га имконият бой берилиши бу «темир-йўлчилар»га ижобий таъсир қилган, чоғи, чемпионат баҳсларида ҳеч кимни аяшмаяпти. Айниқса, футболчиларнинг бир-бирларини яхши тушуниб тўп суришлари мухлисларга хуш ёқмоқда. Ўйиннинг тўғри ташкил этилиши, табиийки, мураббийга боғлиқ. Демак, ўз вазифасини аъло даражада уддалаётган Андрей Фёдоров окт-ябрь ойига келиб лауреатлар рейтингининг биринчи поғонасини эгаллади.

АГМКнинг кубок финалидаги ғалабасига ҳеч ким ишонмаганди. Фақатгина Бахтиёр Ашурматовдан ташқари, албатта. Ушбу мутахассис ўта аҳамиятли учрашувда ҳар қандай рақибни енга олиш мумкинлигига шогирдларини ҳам ишонтирди ва Олмалиқ жамоасининг тарихий ғалабаси асосчиларидан бирига айланди. Албатта, бундай натижага эришган мураббийни энг яхшилар рўйхатига киритмаслик адолатдан бўлмайди. Умид қиламизки, Ашурматовнинг эътироф этилгани АГМКнинг келгусидаги ғалабаларига туртки бўлади.

Иқтисодий муаммоларни бошдан кечираётгани айтилган «Насаф»нинг Суперлига иккинчи босқичида қуйи олтиликда ҳам қийинчиликка учраши тахмин қилинганди. Аммо қаршиликлар ўзларини тезда ўнглаб, ушбу олтиликдаги пешқадамликни «Қизилқум»дан тортиб олишга ҳам улгуришди. Албатта, бугунги кунда «Насаф» таркибида асосан ёшлар тўп суришмоқда, уларни ғалабалар сари ундаш эса осон эмас. «Аждарлар» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев бу вазифани шараф билан уддаламоқда. Хусусан, Қарши жамоаси кузнинг иккинчи ойида ўтказилган учрашувларнинг аксариятида ғалаба қозониб, келгуси йил ҳам элитадаги иштирокни деярли нақд қилди.

Футболчиларнинг ой давомидаги натижалари

 

Т|р         Футболчи                        Ўйин          Дақиқа         Гол       

 

1.           Марат Бикмаев                4                352               2

2.           Фаррух Сайфиев              4                360               2

3.           Йован Жокич                    5                450               2

 

Футболчилар

Январь

1. Одил Ҳамробеков («Насаф»)

2. Жасур Яхшибоев («Пахтакор»)

3. Акром Комилов («Бунёдкор»)

Февраль

1. Игнатий Нестеров («Локомотив»)

2. Игорь Голбан («Насаф»)

3. Икром Алибоев («Локомотив»)

Март

1. Хуршид Ғиёсов («Бунёдкор»)

2. Ботирали Эргашев («Навбаҳор»)

3. Суҳроб Нуруллоев («Металлург»)

Апрель

1. Элдор Суюнов («Пахтакор»)

2. Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»)

3. Арслонмурот Аманов («Бухоро»)

Май

1. Азиз Турғунбоев («Навбаҳор»)

2. Жалолиддин Машарипов («Пахтакор»)

3. Сардор Собирхўжаев («Бун-ёдкор»)

Июнь

Лауреатлар аниқланмаган.

Июль

1. Марат Бикмаев («Локомотив»)

2. Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор»)

3. Дарко Станоевич («Навбаҳор»)

Август

1. Икром Алибоев («Локомотив»)

2. Жаҳонгир Меҳмонов («Навбаҳор»)

3. Ислом Исоқжонов («Металлург»)

Сентябрь

1. Тиаго Безерра («Пахтакор»)

2. Жасур Ҳасанов (АГМК)

3. Аваз Ўлмасалиев («Нефтчи»)

Октябрь

1. Марат Бикмаев («Локомотив»)

2. Фаррух Сайфиев («Пахтакор»)

3. Йован Жокич (АГМК)

------------------------------------------

Мураббийлар

Январь

1. Равшан Ҳайдаров (Ўзбекистон U-23)

2. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Февраль

Лауреатлар аниқланмаган.

Март

1. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

2. Андрей Шипилов («Металлург»)

3. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

Апрель

1. Улуғбек Бақоев («Бухоро»)

2. Сергей Лушан («Сўғдиёна»)

3. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

Май

1. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

2. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

3. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

Июнь

Лауреатлар аниқланмаган.

Июль

1. Миржалол Қосимов («Бунёдкор»)

2. Андрей Фёдоров («Локомотив»)

3. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

Август

1. Илҳом Мўминжонов («Навбаҳор»)

2. Андрей Шипилов («Металлург»)

3. Андрей Фёдоров («Локомотив»)

Сентябрь

1. Шота Арвеладзе («Пахтакор»)

2. Бахтиёр Ашурматов (АГМК)

3. Баҳром Ҳайдаров («Нефтчи»)

Октябрь

1. Андрей Фёдоров («Локомотив»)

2. Бахтиёр Ашурматов (АГМК)

3. Рўзиқул Бердиев («Насаф»)

Умумий натижа

Мураббийлар

1. Илҳом Мўминжонов - 12 очко

2. Миржалол Қосимов - 11 очко

3-4. Шота Арвеладзе - 9 очко

3-4. Андрей Фёдоров - 9 очко

5-6. Андрей Шипилов - 6 очко

5-6. Бахтиёр Ашурматов - 6 очко

7-8. Равшан Ҳайдаров - 5 очко

7-8. Улуғбек Бақоев - 5 очко

9. Рўзиқул Бердиев - 4 очко

10. Сергей Лушан - 3 очко

11. Баҳром Ҳайдаров - 1 очко

Футболчилар

1. Марат Бикмаев - 10 очко

2-3. Жавлон Иброҳимов - 6 очко

2-3. Икром Алибоев - 6 очко

4-9. Одил Ҳамробеков - 5 очко

4-9. Игнатий Нестеров - 5 очко

4-9. Хуршид Ғиёсов - 5 очко

4-9. Элдор Суюнов - 5 очко

4-9. Азиз Турғунбоев - 5 очко

4-9. Тиаго Безерра - 5 очко

10-16. Жасур Яхшибоев - 3 очко

10-16. Игорь Голбан - 3 очко

10-16. Ботирали Эргашев - 3 очко

10-16. Жалолиддин Машарипов - 3 очко

10-16. Жаҳонгир Меҳмонов - 3 очко

10-16. Жасур Ҳасанов - 3 очко

10-16. Фаррух Сайфиев - 3 очко

17-24. Акром Комилов - 1 очко

17-24. Суҳроб Нуруллоев - 1 очко

17-24. Арслонмурот Аманов - 1 очко

17-24. Сардор Собирхўжаев - 1 очко

17-24. Дарко Станоевич - 1 очко

17-24. Ислом Исоқжонов - 1 очко

17-24. Аваз Ўлмасалиев - 1 очко

17-24. Йован Жокич - 1 очко

------------------------------------------------

Изоҳ: 1-ўрин - 5 очко, 2-ўрин - 3 очко, 3-ўрин - 1 очко.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz