Қайднома

Қидирув

«А» Серия: «Ювентус» сафарда «Милан» устидан ишончли ғалабага эришди

«А» Серия: «Ювентус» сафарда «Милан» устидан ишончли ғалабага эришди

  12.11.2018 03:09
  0
  521
«А» Серия: «Ювентус» сафарда «Милан» устидан ишончли ғалабага эришди

Италия «А» Серияси 12-тури доирасидаги марказий баҳс «Сан-Сиро» стадионида бўлиб ўтди. Унда «Милан» Туриннинг «Ювентус» клубига қарши баҳс олиб борди. Ўйин «кекса синьора»нинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ўйиннинг 8-дақиқасидаёқ «Ювентус» Манжукичнинг голи билан ҳисобда олдинга чиқиб олди. Биринчи бўлимнинг охирларида миланликларда пенальти тепиш имконияти пайдо бўлди. Аммо Гонсало Игуаин бундан фойдалана олмади.

Иккинчи гол эса учрашувнинг 81-дақиқасида Криштиану Роналду томонидан киритилди. Орадан икки дақиқа ўтар-ўтмас Игуаин яна катта саҳнага чиқди ва қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этди.

ИТАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 12-ТУР

МИЛАН – ЮВЕНТУС 0:2 (0:1)

11 ноябрь, «Сан-Сиро»

Голлар: 0:1 – 8 Манджукич, 0:2 – 81 Роналду.

Милан: Доннарумма, Абате (Борини, 74), Сапата, Романьоли, Родригес, Сусо, Кессиэ, Бакайоко, Чалханоглу (Лаксальт, 74), Кастильехо (Кутроне, 62), Игуаин.

Ювентус: Шченсны, Жоау Канселу, Бенатия, Кьеллини, Алекс Сандро, Бентанкур, Пьянич (Хедира, 74), Матюиди, Дибала (Дуглас Коста, 79), Манджукич, Роналду.

Огоҳлантиришлар: Бенатия (34), Бакайоко (61), Игуаин (83), Борини (87).

Четлатиш: Игуаин (83).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz