Қайднома

Қидирув

Лигаларимизга ҳам “қайта қуриш” керак...

Лигаларимизга ҳам “қайта қуриш” керак...

  13.11.2018 08:54
  0
  239
Лигаларимизга ҳам “қайта қуриш” керак...

Суперлига ва Про-лига клублари учун энг керакли нарса биласизми нима? ПЕРЕСТРОЙКА! Кайфим жойида, Горбачевнинг мухлиси ҳам эмасман. Шунчаки сўз яхши топилган. Аниқроғи, бундан яхшисини топа олмадим. Перестройканинг асоси лицензиялашда ётади. Жаҳон футболи амалиётида бу нарса бежизга жорий қилинмаган.

Агар ҳамма нарса тўғри бошқарилганида эди, биз камида “Насаф”дек жамоаларга эга бўлиб олишимиз керак эди. Кун келиб ҳукумат ўз корхоналарига СТОП дейди ва кейин улар жон деб футбол клубларига пул ажратмайди (энг ёмонини тасаввур қилиб турамиз-да энди). Мана шундай вақтда ким яшаб қолади?

Анави Кубокларни ютиш учун аввал клубнинг либоси бўлиши керак, жангга яланғоч кириш уятли барибир. Шунинг учун ҳам клублар олдин ўзини кийинтириши, ундан кейин юриш бошлаши керак чемпионлик учун.

Ҳозир аҳвол қанақа дейсизми? Баъзи клубларда нафақат пул етишмовчилиги бор, балки қарзлар ҳам талайгина. Булардан қутилмагунича клублар энди трансфер ойнасида ҳеч нарса қила олмайди. Керак бўлса 20 га тўлмаган футболчилар билан мавсумни ўтказсин, аммо энди қарзлардан қутилади.


Диёр Имомх
ўжаев


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • ЎФФ ва ПФЛнинг янги раҳбарияти олиб бораётган ислоҳотларга қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz