Қайднома

Қидирув

«ПСЖ» жазоланиши мумкин

«ПСЖ» жазоланиши мумкин

  13.11.2018 13:20
  0
  437
«ПСЖ» жазоланиши мумкин

«ПСЖ» вояга етмаган футболчини ўз томонига оғдириб олгани учун ФИФА томонидан жазоланиши мумкин. Бу ҳақда Football Leaks маълумотларига таяниб, France 2 хабар тарқатди.
Хабарларга кўра, «ПСЖ» 2015 йилда «Барселона»нинг 12 ёшли футболчиси Кайса Руис билан ноқонуний тарзда шартнома имзолаган. Бу ёшдаги футболчилар клублар билан оилавий шароит туфайли шартнома имзолашлари мумкин. Тахминларга кўра, «ПСЖ» Руиснинг отасини қоғозда иш билан таъминлаган. Шунингдек, Франция клуби Руисга шартнома имзолагани учун 400 минг евро миқдорида бонус тўлаган.
Агар «ПСЖ»нинг айби исботланса, янги футболчиларни рўйхатга олиши таъқиқланиши мумкин.
Айни пайтда 16 ёшли Руис парижликлар билан профессионал шартномага эга. Унинг келишуви 2021 йилда ниҳоясига етади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz