Қайднома

Қидирув

“Наполи“ жамоаси Яго Аспас учун 25 миллион евро бермоқчи

“Наполи“ жамоаси Яго Аспас учун 25 миллион евро бермоқчи

  13.11.2018 17:03
  0
  391
“Наполи“ жамоаси Яго Аспас учун 25 миллион евро бермоқчи

Футбол бўйича Италиянинг “Наполи“ жамоаси ўз сафига “Сельта“ ҳужумчиси испаниялик Яго Аспасни қўшиб олмоқчи.  
Италия “А” сериясининг гранд жамоаларидан бири бўлган “Наполи“ клуби аллақачон 31 ёшли футболчининг трансфери борасида испан клубига таклиф билан чиққан, аммо рад жавобини олган. 
Бироқ, қишки трансфер мавсумида неаполликлар Испания терма жамоаси форвардини ўз сафларига қўшиш учун яна бир бор ҳаракат қилиб кўришади. Италия жамоаси Яго учун 25 миллион евро тўлашга тайёр эканлигини билдириб ўтган. 
Маълумот учун, Аспас жорий мавсум “Сельта” сафида жами 13 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 9 гол ҳамда 1 голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. 


Манба: uza.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz