Қайднома

Қидирув

«А» Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи аниқланди

«А» Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи аниқланди

  13.11.2018 18:41
  0
  373
«А» Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийи аниқланди

Туриннинг «Ювентус» клуби бош мураббийи Массимилиано Аллегри «А» Серияда ўтган мавсумнинг энг яхши мураббийи деб топилди, дея хабар қилмоқда La Gazzetta dello Sport нашри.

Бу италиялик мутахассис учун фаолиятидаги тўртинчи соврин бўлди. Шу тариқа, Аллегри бу совринни уч мартадан қўлга киритган Марчелло Липпи, Антонио Конте ва Фабио Капелло каби мураббийларни ортда қолдирди.

Ушбу совринга Аллегридан бошқа яна «Наполи» собиқ устози Маурицио Сарри ва «Лацио» бош мураббийи Симоне Индзаги даъвогар бўлишганди.

Аллегри бундан аввал «Кальяри»даги ишидан сўнг 2011 йилда, шунингдек, «Ювентус» билан 2015-2016 йилларда ушбу совринга лойиқ кўрилганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz