Қайднома

Қидирув

Про-лига: “Андижон” Суперлига йўлланмасини нақд қилди, қолганлар эса "плей-офф"да...

Про-лига: “Андижон” Суперлига йўлланмасини нақд қилди, қолганлар эса "плей-офф"да...

  13.11.2018 18:48
  0
  536
Про-лига: “Андижон” Суперлига йўлланмасини нақд қилди, қолганлар эса

Бугун Про-лига "А" гуруҳида 35-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мавсум якунига яна битта тур бор бўлса-да, совриндор жамоалар номи деярли аниқ бўлиб улгурди. Жумладан, “А” гуруҳида дастлабки уч ўриндан жой оладиган жамоалар номи аллақачон маълум.

Бугун Про-лига "А" гуруҳининг 35-тури доирасида “Истиқлол”дан устун келган "Андижон" сўнгги турда қандай натижа қайд этишидан қатъий назар, 1-ўринни эгаллаши ойдинлашди.  Зеро, айни пайтда 2-поғонада бораётган “Машъал” “Андижон”дан 3 очко ортда бўлса ҳам, ўзаро ўйинлар натижасига кўра, сўнгги турдан кейин “Андижон”дан олдинга ўтиб кета олмайди. Бу эса андижонликларнинг муддатидан аввал 1-поғонани банд этганини англатади. 

Биласиз, Про-лига “А” гуруҳида 1-ўринни эгаллайдиган жамоа келаси йили Суперлигада қатнашиш имкониятига эга бўлади. Шу сабабдан Профессионал Футбол Лигаси бош директори Омон Ғофуров бошчилигидаги ишчи гуруҳ бугун Андижонда бўлди ва клубнинг айни пайтдаги ҳолати ва келаси мавсум учун режалари билан танишди. Қолаверса, марказий ўйинни бевосита “Соғлом авлод” ўйингоҳидан кузатди. 

“Андижон” Про-лигада ғолибликни қўлга киритган бўлса-да, яқинда ишлаб чиқилган “ЎФА ва ПФЛ доирасидаги мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” талабларини бажариш учун жиддий бел боғлаши шарт.

Бугунги тур ўйинларидан сўнг Про-лига “A” гуруҳида 2 ва 3-ўрин эгалари номи ҳам аниқ бўлди. “Машъал” жамоаси 2-ўринни нақд қилиб улгурган бўлса, “Истиқлол” 3-поғонага жойлашиши ойдинлашди. Зеро, “Истиқлол”дан бир очко кам жамғарган “Сурхон” учун 2018 йилги мавсум якунланди. Термизликлар сўнгги турда дам олишади.

Про-лига “B” гуруҳида ҳам секин-аста мусобақа жадвалининг юқори ўринларини эгаллайдиган жамоалар ойдинлашиб бормоқда. Айни пайтда дастлабки 2 та ўринни банд этиб турган жамоалар “Нурафшон” ва “Шердор” эртага ўзаро баҳс олиб боради. Айнан мана шу ўйин ҳам кўп нарсага ойдинлик киритиб беради.

Таъкидлаш жоизки, Про-лигада сўнгги – 36-тур ўйинлари 19-20 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Сўнгра ҳар икки гуруҳда юқори поғоналарни банд этган жамоалар плей-офф баҳсларида майдонга тушишади. Мавсум аввалида айтилгани каби, ПФЛ ҳар икки гуруҳ ўртасидаги ўтиш ўйинини ўтказиши мумкин, бироқ “B” гуруҳи жамоаларининг ҳолати лицензиялаш талабларига мос келмаса, улар Суперлигада ўйнай олмайди. Бу ҳақда йил бошидаёқ айтиб ўтилган ва шунинг учун ҳам лига иккига ажратилган.

 

26-27 ноябрь

ПЛЕЙ-ОФФ

1-жуфтлик. Про-Лига “А” 2-ўрин – Про-Лига “В” 2-ўрин

2- жуфтлик. Про-Лига “А” 3-ўрин – Про-Лига “В” 1-ўрин

 

 

3 декабрь

ПЛЕЙ-ОФФ

Суперлига 11-ўрин –1- жуфтлик

 

4 декабрь

ПЛЕЙ-ОФФ 

Суперлига 10-ўрин – 2- жуфтлик 


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz