Қайднома

Қидирув

Хайр, «Нефтчи»! Аниқми? Ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 90-сонида

Хайр, «Нефтчи»! Аниқми? Ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 90-сонида

  13.11.2018 20:56
  0
  461
Хайр, «Нефтчи»! Аниқми? Ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 90-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 90-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Мажбурий мағлубият

Сарлавҳани ўқибоқ «мажбурий обуна» бирикмаси хаёлингиздан ўтдими? Шундай бўлиши табиий. Мажбурий обунанинг тақиқланиши - бугунги кун мавзуси...

- Муроджон ТОШМАТОВ: «СОВРИНЛАРНИ МАқСАД қИЛГАНДИК, АММО…»

Ҳеч кимга сир эмаски, 2018 йилги миллий чемпионатимиз аввалгиларидан анча фарқли тарзда ўтиб бормоқда. Янгича формат, ўйин ташкилотчилиги борасидаги янгиликлар билан бошланган PEPSI  Суперлига тез орада ўз ғолиб ва совриндорларини аниқлаб олади...

- Алишер АМИНОВ: «ЎФА шошқалоқлик билан иш кўрди»

Куала-Лумпур (Малайзия)да бўлиб ўтган Осиё футбол Конфедерацияси (ОФК)нинг 28-Конгрессида қатор муҳим қарорлар қабул қилинди.

- 6 КУН 6 АСРГА ЧЎЗИЛГАНДИ, ГЎЁ…

1944 йилнинг 4 апрель куни туғилган Мансур Иномжонович Толибжонов «Пахтакор»да атиги 2 мавсум ишлаган бўлсада, жамоа тарихида ёрқин из қолдирган. Зеро, у клуб маъмури лавозимида самарали иш юритиб, тараққиётга сезиларли улуш қўшган...

- Станислав Черчесов: «Йил сўнггигача жамоада катта ўзгаришлар бўлмайди»

ЦСКА футболчиси Фёдор Чалов Чемпионлар Лигасидаги ажойиб ўйини туфайли миллий жамоадан чақирув олди...

- ЛИЗА МЮЛЛЕРДАН «ҲАМЛА»

«Бавария» жорий мавсум барқарор натижа кўрсатолмаяпти. Боз устига, жамоа ичидаги вазият ҳам яхши эмас, чоғи. Бош мураббий Нико Ковачни ҳамма танқид билан «сийламоқда», ҳаттоки, футболчиларнинг турмуш ўртоқлари ҳам бу жараёндан четда қолишмаяпти...

- УЛКАН БОШЛИ «САЛОҲ»

МИСРДА МУҲАММАД САЛОҲ ШАРАФИГА ТАЙЁРЛАНГАН ҲАЙКАЛНИ КЎРСАТИШДИ

- 36 МИЛЛИОНЛИ ИСТЕЪФО...

Ҳа, «Реал» Хулен Лопетегини истеъфога чиқаргани ортидан нақ 36 миллион евро йўқотиши мумкин...

- Меморга муҳтож «машина»

Яқин ўтмишда ёрқин ва сермаҳсул ўйинлари билан барчани ўзига ром этган Йоахим Лёв раҳбарлигидаги Германия терма жамоаси ЖЧ-2014даги зафарли юришдан сўнг ўзига сира ўхшамай қолди...

- Флорин Андоне: «Англия стадионларидаги муҳитдан баҳра олмоқчиман»

«Брайтон» клуби форварди Флорин Андоне (Руминия) фаолиятидаги энг яхши онлар, «Барселона» юлдузи Лионель Месси билан учрашуви ва Испания пойтахтига саёҳатларини ёдга олди...

- Фантастик тарих

14 ЁШЛИ БОЛАКАЙ МАМЛАКАТ ФУТБОЛИДАГИ БОШ ДЕРБИДА ГОЛ УРДИ

- Антуан Гризманн: «Биз «Олтин тўп»га лойиқмиз»

Антуан Гризманн - «Олтин тўп»-2018 учун реал даъвогар. Франциялик ҳужумчи ЖЧ-2018 финалидан олдин нега жаҳон кубогига қарамади ва душ қабул қилмади?

- Тўрт кучук ва икки мушук

«Ювентус» клуби ва Португалия терма жамоаси юлдузи Криштиану Роналду - уй ҳайвонларининг катта ихлосманди...

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz