Қайднома

Қидирув

«Барселона» собиқ футболчиси ўз хизматларини «Реал»га таклиф қилди

«Барселона» собиқ футболчиси ўз хизматларини «Реал»га таклиф қилди

  14.11.2018 13:49
  0
  465
«Барселона» собиқ футболчиси ўз хизматларини «Реал»га таклиф қилди

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ҳужумчиси Алексис Санчес «Реал»га ўтиши мумкин. Бу ҳақида El Chiriguito нашри хабар бермоқда.

Чилилик футболчи Манчестерда ўзини ёмон ҳис қилмоқда. Ўйинчи «зериккан, ёлғиз, ундан ҳамма бош тортган», деб маълумот берган испан ТВ кўрсатувларининг бирида.

Алексис «Реал» клуби унга қишда таклиф билан чиқмоқчи эканлигидан хабари бор, шунинг учун ҳам ўз агенти Фернандо Фелицевичга Мадрид клубига трансферини амалга оширишни сўраган.

Санчеснинг «Реал» сафига ўтиши фақатгина битта нарса муаммо бўлиши мумкин, бу маош масаласи. Алексис АПЛ нинг энг кўп маош оладиган футболчиси бўлиб, йилига 23 миллион евро олади.

Чилилик футболчи бундан олдин Ла Лигада тўп сурган. 2011 йилдан 2014 йилгача футболчи «Барселона» шарафини ҳимоя қилган эди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz