Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» Дембеле учун рекорд даражадаги суммани тўлашга тайёр

«Ливерпуль» Дембеле учун рекорд даражадаги суммани тўлашга тайёр

  14.11.2018 15:59
  0
  432
«Ливерпуль» Дембеле учун рекорд даражадаги суммани тўлашга тайёр

«Ливерпуль» қишки трансферлар мавсумида харид бўйича рекордини янгилаши мумкин. Маълумотларга кўра, мерсисайдликлар «Барселона» ҳужумчиси Усмон Дембеле билан қизиқмоқда ва унинг учун 98 миллион евро тўлашга тайёрлар.

Клубнинг ҳозирча харид қилган энг қиммат футболчиси Виржил ван Дейк бўлиб, унинг трансфер баҳоси 86 миллион еврони ташкил қилган.

Олдинроқ Дембеленинг агенти мижозининг «Барселона»даги келажагига ҳеч қандай шубҳа йўқлигини билдирганди.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли форвард «Барселона»га 2017 йилнинг ёзида Дортмунднинг «Боруссия» клубидан кўчиб ўтганди. Унинг трансфери 105 миллион евро (+40 миллион евро бонус)ни ташкил қилган.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz