Қайднома

Қидирув

Эртанги рақибимиз Ливан терма жамоаси ҳақида...

Эртанги рақибимиз Ливан терма жамоаси ҳақида...

  14.11.2018 15:30
  0
  533
Эртанги рақибимиз Ливан терма жамоаси ҳақида...

Миодраг Радулович бошчилигидаги Ливан терма жамоаси Осиё Кубоги-2019га тайёргарликни давом эттирмоқда. Эртага жамоа Брисбен шаҳрида Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.  Австралиядаги йиғинга Радулович 24 нафар футболчини жалб этди. Улар орасида 6 нафар легионер бор. Ливан сафида Англия (5-дивизиони), Греция, Хорватия, Япония ва Швеция чемпионатларида ўйнайдиган футболчилар бор.


Эътиборлиси эртага Ливан таркибида икки нафар швециялик футболчи майдонга тушиши мумкин. Ака-ука Александр ва Феликс Мичель Швецияда туғилиб катта бўлишган, бироқ Ливан фуқаролигини олишди ва ушбу юрт миллий терма жамоасида ўйнашга қарор қилишди. Уларнинг иккаласи ҳам ҳимоячи ва бугунги кунда Швециянинг "Эскилстуна" клуби шарафини ҳимоя қилиб келишмоқда. Бу клуб Швеция биринчи дивизонида 3-ўринни эгаллади ва олий дивизионга чиқиш учун плей-офф баҳсида майдонга тушиш ҳуқуқини қўлга киритди.  

 



Ливан терма жамоасининг Ўзбекистон ва Австралия билан ўйинларга чақирилган футболчилар рўйхати:
 
Дарвозабонлар

Маҳди Ҳалил ("Ахад")
Аббос Ҳассан ("Нажма")
Мустафо Матар ("Салам Згхарта")

Ҳимоячилар
Волид Исмоил ("Салам Згхарта")
Нур Мансур ("Ахад")
Мутаз Жунайди ("Ансар")
Жон Умари ("Саган Тосу", Япония)
Қосим Эл Зейн ("Нажма")
Носсир Носсир ("Ансар")
Ҳассан Самиҳ Чайто ("Ансар")
Александр Мичель ("Эскилстуна", Швеция)
Феликс Мичель ("Эскилстуна", Швеция)

Ярим ҳимоячилар
Хаитам Фаур ("Ахад")
Муҳаммад Ҳайдар ("Ахад")
Адна Хайдар ("Ансар")
Нодир Матар ("Нажма")
Самир Аясс ("Ахад")
Бассел Жради ("Хайдук Сплит", Хорватия)

Ҳужумчилар
Ҳассан Матук ("Нажма")
Ҳассан Али Чаито ("Ансар")
Рабиҳ Атая ("Ансар")
Ҳассан Ал Муҳаммад ("Нажма")
Ҳилол Эл Хелве ("Аполлон Смирнис", Греция)
Умар Бугиел ("Бромлей", Англия)

Айтганча, учрашув Тошкент вақти билан соат 15:00да бошланиши режалаштирилган. Ливан матбуоти мазкур баҳс ёпиқ эшиклар остида ўтишини ёзмоқда. 
"Ўзбекистон - Ливан учрашуви 15 ноябрь куни Бейрут вақти билан 12:00да бошланади. Бу ўйин Ўзбекистон футбол Ассоциацияси илтимосига кўра ёпиқ эшиклар остида ўтади. Катта эҳтимол билан баҳс трансляция қилинмайди", - деб ёзади Ливан матбуоти.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz