Қайднома

Қидирув

Бугун бош жамоамиз Эктор Купер қўлостида 5-учрашувини ўтказади

Бугун бош жамоамиз Эктор Купер қўлостида 5-учрашувини ўтказади

  15.11.2018 10:56
  0
  501
Бугун бош жамоамиз Эктор Купер қўлостида 5-учрашувини ўтказади

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида Ливан терма жамоасига қарши майдонга тушади. Бу Ўзбекистон терма жамоасининг Эктор Купер қўлостидаги 5-учрашуви бўлади. 
Шу пайтга қадар ўтказилган 4та ўйинда Ўзбекистон 1та мағлубият, 1та дуранг ва 2та ғалаба қайд этди. Ўзбекистон - Ливан учрашуви Тошкент вақти билан соат 15:00да Брисбендаги «CBUS Super Stadium» ўйингоҳида бошланади. Учрашувни Шон Эванс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бошқаришади. Рефери ассистентлари - Натан Макдональд ва Жорж Лакриндис. Тўртинчи ҳакам - Жарред Гиллет.    Бугун Ўзбекистон оқ рангли либосда ҳаракат қилса, рақибларимиз қизил рангли либосда майдонга тушишади. Шу пайтга қадар Ўзбекистон терма жамоаси Ливанга қарши 5та учрашув ўтказган. Шулардан 4тасида вакилларимиз ғалаба қозонишган бўлса, 1та ўйин дуранг билан тугаган.   2008 йил 6 февраль  Ливан - Ўзбекистон 0:1  (ЖЧ-2010 саралаши) 2008 йил 14 июнь Ўзбекистон - Ливан 3:0    (ЖЧ-2010 саралаши) 2012 йил 8 июнь   Ливан - Ўзбекистон 1:1  (ЖЧ-2014 саралаши) 2013 йил 26 март  Ўзбекистон - Ливан 1:0  (ЖЧ-2014 саралаши) 2016 йил 14 февраль  Ливан - Ўзбекистон 0:2  (Ўртоқлик учрашуви)


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz