Қайднома

Қидирув

Симеоне «Атлетико»да Гризманндан кўп маош олади

Симеоне «Атлетико»да Гризманндан кўп маош олади

  16.11.2018 07:10
  0
  446
Симеоне «Атлетико»да Гризманндан кўп маош олади

Мадриднинг “Атлетико” клуби бош мураббий Диего Симеоне билан шартномани узайтириш бўйича деярли келишувга эришди, дея хабар берди Marca.

Манбанинг маълумотига кўра, янги келишувга биноан аргентиналик мутахассис клубда ҳаммадан кўп маош олади. Бу борада у йилига 20 млн. евро оладиган франциялик ҳужумчи Антуан Гризманни ҳам ортда қолдиради. Симеоненинг янги шартномаси муддати ҳозирча ошкор этилмаган, аммо унинг амалдаги келишуви 2020 йилнинг ёзигача амал қилади.

48 ёшли мураббий 2011 йилдан буён “Атлетико”да ишламоқда. Унинг қўл остида “матрасчилар” Испания чемпионлигига эришди, мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди. Бундан ташқари, мадридликлар икки марта Чемпионлар Лигаси финалига чиқиб, икки марта Европа Лигаси бош совринига сазовор бўлишди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz