Қайднома

Қидирув

Месси яна совриндор

Месси яна совриндор

  16.11.2018 02:07
  0
  464
Месси яна совриндор

Испаниянинг Marca нашри Ла Лиганинг 2017|2018 йиллар мавсуми якунлари бўйича бир нечта номинацияларда энг яхшиларни эълон қилди. «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Шу боис, аргентиналик футболчига Ди Стефано номидаги махсус соврин топширилди. Месси ҳисобидаги бундай совринлар сони 6тага етди. Бундан ташқари, «Барса» етакчиси Примеранинг энг яхши тўпурарига аталган Пичичи совринини ҳам қабул қилиб олди. Лео ўтган мавсум Ла Лига доирасида 36та ўйинда майдонга тушиб, 34та гол урди. 31 ёшли футболчи фаолияти давомида бешинчи марта Ла Лига тўпурарига айланди. Мадриднинг «Атлетико» клуби посбони Ян Облак, ўз навбатида, Испания чемпионатининг энг яхши дарвозабони деб топилди. Словениялик дарвозабон фаолияти давомида учинчи марта Самора сов­ринига эга чиқди. Облак ўтган мавсум «матрасчилар» дарвозасини 37та ўйинда қўриқлаб, уларда 22та тўп ўтказиб юборди. «Валенсия» устози — Марселино Гарсия Тораль Ла Лиганинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди. Унга Мигель Муньос номидаги соврин тақдим этилди. Ушбу мутахассис фаолиятида илк марта Испания чемпионатининг энг яхши мураббийи совринини қабул қилди. Дарвоқе, лауреатларни тақдирлаш маросими Барселона шаҳрида бўлиб ўтди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz