Қайднома

Қидирув

Тожикистон термаси икки ҳафтада тўртта ўртоқлик ўйинини ўтказади

Тожикистон термаси икки ҳафтада тўртта ўртоқлик ўйинини ўтказади

  16.11.2018 04:09
  0
  524
Тожикистон термаси икки ҳафтада тўртта ўртоқлик ўйинини ўтказади

Тожикистон терма жамоаси 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик кўриш учун декабрь ойида хорижда ташкиллаштириладиган икки ҳафталик йиғин доирасида Қатар, Уммон ва Баҳрайнда тўртта ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси хабар берди.

Тожикистонликлар дастлаб 9 декабрь куни Доҳада Яман терма жамоасига қарши майдонга тушса, 13 ва 16 декабрь кунлари Маскатда Уммон терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик ўйинини ўтказади. Шунингдек, Тожикистон 20 декабрь куни Манамада Баҳрайн терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

Терма жамоани ушбу ўйинларга яқинда Тожикистон олимпия терма жамоаси бош мураббийлигига тайинланган Усмон Тошев тайёрлайди.


Манба: turon24.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz