Қайднома

Қидирув

Андрей Канчельскис: «Россия футболи бир жойда қотиб қолган»

Андрей Канчельскис: «Россия футболи бир жойда қотиб қолган»

  16.11.2018 08:30
  0
  510
Андрей Канчельскис: «Россия футболи бир жойда қотиб қолган»

Одатда, россиялик ҳамкасбларимиз бугунги кунда Наманганнинг «Навбаҳор» клуби бош мураббийи сифатида ишлаётган Андрей Канчельскисдан турли фикрларни олишади. «МЮ»нинг собиқ футболчиси бу галги интервьюсида Россия термасига «Краснодар» форварди Арининг жалб этилиши бўйича фикр билдирди.

- Арининг Россия термасига таклиф этилиши сизга қандай таъсир қилди?

- Тўғриси, ҳеч нарсани тушунмаяпман! Россия футболини қандай ҳолга солишяпти-я! Ҳурмат-эътибор деган тушунча қолмаган. Мамлакатимизда 140 миллион аҳоли яшайди. Улар орасидан россиялик ёш форвардни топишнинг имкони йўқми? Ўзи нима бўляпти? Хоҳлаганларини қилишяпти!

- Аммо аввалроқ маҳаллийлаштирилган Мариу Фернандес жаҳон чемпионатида Россия термасининг энг яхши футболчиларидан бири бўлди.

- Тушунаман, баъзан истиснолар учраб туради. Мариу - ўзини оқлаган ягона ҳолат, бу ерда саволларга ўрин йўқ. Бироқ вазият шу тахлит давом этса, яқинда Россия мадҳияси остида 11 нафар хорижлик футболчи майдонга тушади. Ёшлар кимдан ўрнак олишади? Нимага интилишади? Ўзимизнинг қаҳрамонлар бўлиши керак, Аридек футболчилар эмас. Тушунарсиз ҳолат.

- Бу Россия футболининг ривожланишдан тўхтаб қолганини англатадими?

- Худди шундай. Ёки сизда бошқа талқин борми? Биз бир жойда қотиб қолганмиз. Орамизда ҳаммаси яхши эканини таъкидлайдиганлар ҳам топилади. Лекин ҳаёт аксинча ҳолат ҳукм сураётганини кўрсатмоқда.

- Нимани назарда тутяпсиз?

- Россия чемпионати даражаси тобора тушиб кетяпти. Ҳеч қаерда ривожланиш йўқ. Шундай вазиятда айримлар эртак айтиб, атрофдагилар кўзини шамғалат қилишга интилишмоқда. Агар футбол соҳасида шу йўсин ишлашда давом этсак, тез орада Россия термаси кўплаб бразилияликлар тўп сурадиган мини-футбол жамоасига айланиб қолади.

- Бирор факт келтира оласизми, қайси ёш россияликлардан бирини Арининг ўрнига чақириш керак эди?

- Ўзимизнинг йигитлар ривожланишлари учун чақириш керак. Масалан, Панюковни. Термадан тушадиган таклиф уларнинг кўзларида уч-қун пайдо қилади, ўсиш учун иштиёқ кучаяди! Ёш ўйинчиларимиз, уларнинг ота-оналари, болалар мураббийларига ачинаман. Улар ўз тарбия-ланувчилари учун жонларини беришади, куюнишади, мухлислик қилишади. Шундай паллада термага бразилиялик футболчи чақирилади. Ахир бу одамлар, ёшлар ва уларнинг мураббийларининг устидан кулиш-ку! Уларга ҳаттоки, имконият ҳам берилмаяпти.

- Черчесовга ҳам эътирозингиз борми? У тўпурарлар рўйхатининг иккинчи поғонасида бораётган, Россия паспортига эга форвардни таклиф қилди.

- Унга эътирозим йўқ. Мураббийнинг вазифаси - айни пайт энг кучли бўлиб турганларни чақириш. Менга мавжуд тизим ёқмаяпти, холос.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz