Қайднома

Қидирув

“Бетис” устози: “Месси кетса, ачинаман! Роналдулар ҳали яна пайдо бўлади”

“Бетис” устози: “Месси кетса, ачинаман! Роналдулар ҳали яна пайдо бўлади”

  16.11.2018 10:45
  0
  480
“Бетис” устози: “Месси кетса, ачинаман! Роналдулар ҳали яна пайдо бўлади”

“Бетис” устози Кике Сетьеннинг таъкидлашича, “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Испания футболини тарк этса, ачинишини таъкидлади. Ўз навбатида, мураббий аргентиналик юлдузни айни пайт “Ювентус” сафида тўп сураётган Криштиану Роналду билан солиштирди.

- Бир ўзи натижага таъсир кўрсатиб, ҳар қандай позицияда ўйнайдиган бир футболчини биламан – бу Месси. Қўл остингда шундай ўйинчи бор экан, ортиқча гап-сўзга ҳожат қолмайди. Унинг қолган 10 жамоадоши шундай дейишади: “У хоҳлаганини қилаверсин, буни биздан яхшироқ бажаради, биз фақат ғалабани ўйлаймиз”. Месси бу борада ягона. Ҳар бир футболчининг жамоада ўз роли, бунинг учун алоҳида тизим бор. Агар қайсидир ўйинчи шу тизимга амал қилмай, ундан холи тарзда тўп сурса, уни таркибга қўшмаслик керак, қанчалик яхши бўлмасин, ундан воз кечиш мақсадга мувофиқ.

Роналдунинг характеристикасини инобатга олсак, у мен учун ҳақиқий кашфиётга айланганди. Криштиану Испания футболининг алоҳида даврида тимсол бўлганди. У жуда кўплаб голлар урди, йирик совринларни қўлга киритди, ўз жамоаси учун муҳим футболчига айланди. Аммо унга ўхшаганлар яна пайдо бўлади. Шахсан мен фақат Мессининг кетишидан афсусланишим мумкин. Лео футболга мен ёқтирган барча нарсани қўшади. Ўйлашимча, унинг испан футболини тарк этиши худди ўз вақтида Марадона ва Круиффнинг кетиши сингари нохуш воқеага айланади. Айнан Диего ва Йоханнинг ўйинлари сабаб телевизор қаршисига жойлашардим, - деди Сетьен The Independent нашрига берган интервьюсида.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz