Қайднома

Қидирув

Гвардиоланинг 4 рақобатчиси

Гвардиоланинг 4 рақобатчиси

  17.11.2018 03:00
  0
  495
Гвардиоланинг 4 рақобатчиси

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛда чемпионликка даъвогар 5 жамоанинг номини айтди. «Манчестер Сити», «Ливерпуль», «Челси» ва ҳаттоки, «Арсенал» билан «Тоттенхэм» ҳам чемпионликка даъвогар, деб ҳисоблайман. Биз энг яқин таъқибчидан икки очко олдиндамиз, холос. Ўтган мавсум «Энфилд»да имкониятни бой бергандик, бу сафар дуранг ўйнадик. Ўтган мавсум «МЮ»га ютқазгандик, бу галгисида ғалаба қозондик. Ўйинларнинг кўп қисмини яхши ўтказяпмиз, аммо тўғрилашимиз керак бўлган томонларимиз йўқ эмас. Ҳозир ноябрь ойи. Олдинда кўплаб ўйинлар турибди, ҳали биринчи давра ҳам тугамаган. Мавсум охиригача кўп нарса ўзгариб кетиши мумкин», - деди Гвардиола.

Айтганча, «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне кутилганидан тезроқ соғаймоқда. The Guardian нашрининг хабар беришича, бельгиялик футболчи АПЛ доирасида 4 декабрь куни бўладиган «Уотфорд»га қарши ўйин­да майдонга тушиши мумкин. Де Брюйне 1 ноябрь куни Англия Лига кубоги дои­расидаги «Фулхэм» билан баҳсда (2:0) жароҳат олгач, унинг 6 ҳафта майдонга тушолмаслиги ҳақида хабарлар тарқалганди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz