Қайднома

Қидирув

Санчо - Бундеслигада ой лауреати

Санчо - Бундеслигада ой лауреати

  17.11.2018 00:30
  0
  399
Санчо - Бундеслигада ой лауреати

“Боруссия” Дортмунднинг 18 ёшли футболчиси Жейдон Санчо октябрь ойи якунларига кўра Бундеслиганинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Бу ҳақда турнирнинг расмий сайти хабар берди.

Санчо октябрда Германия чемпионатида учта ўйин ўтказиб, учта гол урди, шунингдек, битта голли пас муаллифига айланди.

Ушбу соврин учун курашда Санчо жамоадоши Ашраф Ҳакими, Марсель Хальстенберг («РБ Лейпциг»), шунингдек, Лука Йович ҳамда Себастьян Аллер (иккиси — «Айнтрахт»)ни ортда қолдирди.

“Боруссия” Д. Жейдонни 2017 йилнинг ёзида “Манчестер Сити”дан 7,84 млн. евро эвазига сотиб олганди.

Таъкидлаш жоизки, октябрда Санчо Англия термасидаги дебютини ўтказган, Миллатлар лигаси доирасидаги Хорватияга қарши баҳс (0:0)нинг сўнгги дақиқаларида захирадан ўйинга қўшилганди. У 15 ноябрь куни ўтказилган АҚШ термаси билан учрашув (3:0)да 90 дақиқа тўп суриб, битта голли пас муаллифига айланганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz