Қайднома

Қидирув

Олимпиячиларимиз 2-бўлимда ғалаба қозонишди

Олимпиячиларимиз 2-бўлимда ғалаба қозонишди

  17.11.2018 19:58
  0
  494
Олимпиячиларимиз 2-бўлимда ғалаба қозонишди

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларида давом этаётган «Dubai Cup» мусобақасида иштирок этмоқда. 14 ноябрь куни вакилларимиз Японияга қарши майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг қайд этишганди.   Бугун олимпия терма жамоаси аъзолари мусобақанинг иккинчи турида БААга қарши ўйин ўтказишди. Учрашув 2:0 ҳисобида вакилларимизнинг ғалабаси билан якунланди. Терма жамоамиз таркибида голларга иккинчи бўлимда  захирадан тушган Санжар Қодирқулов (75) ва Ислом Қобилов (80, пенальти) муаллифлик қилишди.    «Dubai Cup» халқаро мусобақаси

17 ноябрь, соат 16:45

БАА - Ўзбекистон 0:2

Голлар: С.Қодирқулов (75), И.Қобилов (80, пен.)

БАА: Муҳаммад Али Шокир, Абдулла Жассим Али, Али Солиҳ Али Амро, Абдулло Бахи, Исса Муҳаммад, Халфар Ҳасан, Абдулраҳмон Ал Амрий, Холид Муҳаммад, Мажид Рашид, Аҳмад Амр, Холид Абдулла Муборак.

Ўзбекистон: Умиджон Эргашев, Ҳожиакбар Алижонов, Исломжон Қобилов, Ҳусниддин Ғофуров, Азизбек Омонов (Фаррух Икромов, 70), Даврон Умиров (Остон Урунов, 46), Ислом Кенжабоев (Санжар Қодирқулов, 70), Ислом Рашидхонов (Нурулло Тўхтасинов, 60), Миржаҳон Мираҳмадов (Ойбек Рустамов, 88), Шерзод Насруллаев (Дилшод Саидов, 88), Шароф Муҳиддинов (Аброрбек Исмоилов, 60).   Шуни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, Бобур Абдухолиқов ва Абдулла Абдуллаев жароҳати сабабли Дубайдаги мусобақада иштирок эта олмаяпти. Энди Олимпия терма жамоамиз 20 ноябрь куни  Кувайт терма жамоасига қарши майдонга тушади.


Манба: ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz