Қайднома

Қидирув

“ПСЖ”га санкция қўлланса, “Барселона” бундан фойдаланиб қолмоқчи

“ПСЖ”га санкция қўлланса, “Барселона” бундан фойдаланиб қолмоқчи

  17.11.2018 23:15
  0
  439
“ПСЖ”га санкция қўлланса, “Барселона” бундан фойдаланиб қолмоқчи

“Барселона” “ПСЖ”нинг ҳолатини диққат билан кузатмоқда. Чунки молиявий “фэйр-плей” қоидаларини бузганликда айбланаётган Париж клуби жаримага тортилиши ёки унга нисбатан бошқа санкциялар қўлланиши мумкин.

Diario Gol тарқатган маълумотларга кўра, агар парижликлар бирор қимматбаҳо футболчисини сотишига тўғри келса, Каталония жамоаси франциялик ҳужумчи Килиан Мбаппени сотиб олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, “ПСЖ” раҳбариятига молиявий “фэйр-плей” қоидалари бузилгани ҳақида Football Leaks лойиҳаси хабар берган. Хусусан, Париж клуби “Монако”дан Мбаппени, “Барселона”дан Неймарни сотиб олаётганда молиявий фириб ишлатгани бўйича ҳужжатли исбот келтириб ўтилган.

Лига 1нинг жорий мавсумида Мбаппе 9 та ўйин ўтказиб, 11та гол урган ва 4 марта шерикларига ассистентлик қилган. 19 ёшли форвард айни пайт Франция чемпионати тўпурарлари рўйхатини бошқариб бормоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz