Қайднома

Қидирув

Неймар Бразилия термасининг энг яхши тўпурарлари учлигига кирди

Неймар Бразилия термасининг энг яхши тўпурарлари учлигига кирди

  17.11.2018 23:50
  0
  320
Неймар Бразилия термасининг энг яхши тўпурарлари учлигига кирди

Бразилия термасининг ўртоқлик учрашувида (1:0) Уругвай термаси дарвозасини ишғол қилган Неймар “пентакампеонлар”нинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида учинчи ўринга кўтарилиб олди. Бу ҳақда ESPN ўзининг “Твиттер”даги саҳифасида хабар берди. Шу тариқа, энди “ПСЖ” клубининг 26 ёшли футболчиси ҳисобида Бразилия миллий жамоаси сафида 95 та ўйин ва 60 та гол бор. Ушбу кўрсаткич бўйича Неймар фақатгина Роналдо (98 та ўйинда 62 та гол) ҳамда Пеле (92 та ўйинда 77 та гол)дан ортда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Неймар Бразилия термасига 2010 йилдан буён чақириб келинмоқда. У миллий жамоа таркибида иккита (2014, 2018) жаҳон чемпионатида тўп сурди. Ушбу мундиалларда бразилияликлар совриндор ўринлардан четда қолишди. 2013 йили Неймар Бразилия термаси билан мундиалдан бир йил аввал ўз юртида ўтказилган Конфедерациялар кубогида бош совринни қўлга киритган.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz