Қайднома

Қидирув

"Нурафшон-Интер", Сербия, Хитой ва Таиланд клублари билан халқаро турнирда беллашади!

"Нурафшон-Интер", Сербия, Хитой ва Таиланд клублари билан халқаро турнирда беллашади!

  19.11.2018 14:52
  0
  632

Футбол бўйича Ўзбекистон Про-Лигасида дебют мавсумини ўтказаётган Тошкент вилоятининг “Нурафшон-Интер” жамоаси, 8-16 декабрь кунлари Хитойнинг Кунмин шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро футбол турнирида иштирок этади. Юннань провинцияси марказида бўлиб ўтадиган «Жозибадор Юннань 2018 – Бир макон, бир йўл халқаро футбол турнири»да ҳамюртларимизга Сербиянинг “Звездара” ФК, Таиланднинг “Чонбури”, Покистоннинг “Меҳран” ФК, Хитойнинг “Нантонг Жиун”, “Шэньян Урбан”, “Юньнань Лицзян”, “Сичуань Цзюню” клублари рақиб бўлишади. Жамоалар икки гуруҳга бўлинган ҳолда мусобақани бошлашади. Ҳар икки гуруҳдан икки пешқадам, турнир ғолиблиги учун плей-офф шаклида курашни давом эттиради.   Manba: vodiymedia.uz



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz