Қайднома

Қидирув

Мамаев қамоқда қолади...

Мамаев қамоқда қолади...

  19.11.2018 16:15
  0
  482
Мамаев қамоқда қолади...

«Краснодар» ярим ҳимоячиси Павел Мамаевга нисбатан қайта айблов эълон қилинди. ТАСС агентлиги хабарига кўра, дастлабки айблов ҳужжатларида техник хатоларга йўл қўйилган. Хуллас, «Безорилик» ва «Тан жароҳати етказиш» моддалари бўйича қўшимча айбловлар ўқиб эшиттирилди. Олдинроқ Москва прокуратураси талабига кўра, футболчига нисбатан кўрилаётган моддалар енгилроғига ўзгартирилиши ва унинг гаров пули эвазига озодликка чиқиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо бу ўз тасдиғини топмади. Эслатиб ўтамиз, Александр Кокорин ва Павел Мамаев  октябрь куни Москвадаги қаҳвахоналардан бирида Минпромторг раҳбари Денис Пак ва «НАМИ» ташкилоти мутасаддиси Сергей Гайсинни дўппослашганди. Улар бу можародан олдинроқ «Первий канал» бошловчиси Ольга Ушакованинг ҳайдовчисига ҳужум қилишган. Жабрланганлар турли тан жароҳати билан шифохонага ётишган. Шундан сўнг футболчиларга расман айблов эълон қилинган ва улар суд томонидан 8 декабрга қадар ҳибсга олинишганди. Айбдорларга 7 йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz