Қайднома

Қидирув

Антиқа ғоя

Антиқа ғоя

  19.11.2018 17:00
  0
  441
Антиқа ғоя

Англияда футбол қоидаларини ноодатий тарзда бузган ҳакамни қўллаб-қувватлаш мақсадида флешмоб ўтказилиши мумкин. Рефери Дэвид Макнамара аёллар Суперлигаси доирасидаги «Манчестер Сити» - «Рединг» учрашувида тўпни қайси жамоа ўйинга киритишини аниқлаштирадиган стандарт жараённи хиёл ўзгартиргани учун «беаёв» жазоланди. Одатда бу жараёнда танга ташланади. Бироқ ҳакам танга олишни унутган, чоғи, икки жамоа сардорларини «Тош, қайчи, қоғоз» ўйинига таклиф этди. Хуллас, Англия футбол асссоциацияси реферининг «топқир»лиги салбий баҳолаб, уни 17 декабргача ишдан четлатди. Диққатга сазовор томони, айни пайт англиялик ҳакамлар Макнамарани тўла-қўллаб-қувватламоқдалар, белгиланган жазога нисбатан кескин эътироз билдиришмоқда. Улар навбатдаги ўйинларда айнан Макнамара каби йўл тутмоқчилар. Бир неча ҳакам «Тош, қайчи, қоғоз» ўйинига мурожаат қилиши, бироқ ҳар эҳтимолга қарши танга ҳам олишини маълум қилган. Футбол қоидаларида ўйин олдидан танга ташланиши зарурлиги кўрсатилган. Бироқ танга дейлик, соат, жарима карточкалари ва ҳуштакдан фарқли ўлароқ, учрашувнинг мажбурий элементи сифатида белгиланмаган. Ҳакамлар шунга асосланиб, Макнамара «ўта кескин» жазоланганини таъкидлаб, мутасаддиларга реал муаммолар, мисол учун, қуйи дивизионларда тез-тез учраб турадиган ҳакамларни дўппослаш  ҳолатига эътибор қаратишни тавсия этишмоқда. 



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz