Қайднома

Қидирув

ОФК: Осиё кубогининг расмий термасида Жепаров ҳам бор...

ОФК: Осиё кубогининг расмий термасида Жепаров ҳам бор...

  20.11.2018 05:25
  0
  566
ОФК: Осиё кубогининг расмий термасида Жепаров ҳам бор...

ОФК расмий сайти мухлислар ўртасида махсус сўров ўтказиб, Осиё кубоги  тарихидаги энг яхши футболчиларни аниқлади. Бир неча ҳафта давом этган сўровда жами 2,5 миллион киши иштирок этди. Якунда ўзига хос рамзий терма жамоа шакллантирилди. Яъни мухлислар овозига кўра, чизиқ бў­йича асосий таркибга 11 нафар ва захирага яна 6 нафар футболчи танлаб олинди. Диққатга сазовор томони, Осиё футболининг бош турнири рамзий терма жамоасида ҳамюртимиз Сервер Жепаровга ҳам жой топилди.

Дарвозабон: Носир ҲЕЖАЗИ (Эрон)

Эронлик дарвозабон 2 марта - 1972 ва 1976 йилги Осиё кубогида чемпионликни нишонлаган. У шунингдек, Олимпиада ўйинлари-72да ҳам ўзини кўрсатганди.

Ҳимоячи: Меҳди МЕҲДАВИКИЯ (Эрон)

Эрон термаси либосида 110 марта майдонга тушган Меҳди гвардиячилар рўйхатида 4-ўринни эгаллаб турибди. Тўғри, 2та ЖЧда қатнашган Меҳдавикияга Осиё чемпиони бўлиш насиб этмаган.

Ҳимоячи: Солиҳ ал НУАЙМА (Саудия Арабистони)

Солиҳ Саудия Арабистони терма жамоаси сардори сифатида Осиё чемпионатида қаторасига 2 марта (1984 ва 1988 йиллар) ғалаба нашидасини сурган. Асосий факт - у шундай кўрсаткичга эришган ягона сардордир.

Ҳимоячи: Женг ЖИ (Хитой)

Женг Хитой миллий жамоаси сафида энг кўп майдонга тушган футболчилар рейтингининг 4-қаторида турибди - 102та ўйин. Асосийси, Осиё кубоги-2004да жамоасининг финалга чиқишида катта роль бажарган ва кейинчалик қитъанинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган.

Ярим ҳимоячи: Али КАРИМИ (Эрон)

2004 йили Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионати тўпурари. Карими айнан ўша йили Осиёда энг яхши футболчи мақомига муносиб кўрилганди. Умуман, Али Эрон футболи тарихидаги энг яхши ўйинчилардан биридир.

Ярим ҳимоячи: Нашат АКРОМ (Ироқ)

Ироқ футболининг олтин авлоди сифатида эътироф этиладиган таркиб аъзоси. Нашат 2000 йили U-19 белгиси остидаги Осиё чемпионатида зафар қучди, Олимпиада-2004да қатнашган ва Осиё кубоги-2007 якунида бош сов­ринни боши узра баланд кўтарган.

Ярим ҳимоячи: Шао ЖИАЙИ (Хитой)

Ушбу футболчи 2004 йилги Осиё чемпионатида ўзини яққол намоён этиб, мусобақа давомида 3та гол урди. Ярим ҳимоячи шунингдек, 2002 йилги жаҳон чемпионатида ҳам қатнашди.

Ярим ҳимоячи: Сервер ЖЕПАРОВ (Ўзбекистон)

Осиёда 2 марта тенгсиз мақомини олган футболчи. У айниқса, 2011 йили Қатарда бўлиб ўтган Осиё кубогида зўр ўйнаганди. Жепаров фаолияти давомида Ўзбекистондан таш­қари, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Эрон ва Қозоғистон чемпионатларида ҳам тўп сурди.

Ярим ҳимоячи: Кейсуке ХОНДА (Япония)

Япон футболи тарихидаги энг кучли ўйинчилардан бири. Хонда 2011 йилги Осиё кубогида ғолиблик нашидасини суриш баробарида мусобақанинг энг яхши футболчисига аталган совринни ҳам қўлга киритди. Хонда 3та жаҳон чемпионатида гол урган япониялик ягона футболчидир.

Ҳужумчи: Али ДАИ (Эрон)

Осиё чемпионати тарихида энг кўп гол урган футболчи. У биргина 1996 йилги мусобақада рақиблар дарвозасини 8 бора нишонга олган. Шунингдек, 2000 ва 2004 йиллари ҳам қитъа чемпионатида ўз номига гол ёзиб қўйган. Умуман, Даи терма жамоа таркибида 149 марта майдонга тушиб, 109та голдан хирмон ясаган тўпурардир.

Ҳужумчи: Ёсир ал ҚАҲТОНИЙ (Саудия Арабистони)

Ёсир Осиё кубоги-2007да бош тўпурар бўлиш билан бирга жамоасининг финалга чиқишига катта ҳисса қўшди.

Бош мураббий: Ҳешмат

Моҳажерани (Эрон)

Форслар ушбу мураббий қўл остида 1976 йили Осиё чемпиони бўлишган. Моҳажерани қитъа биринчилигидаги зафардан 2 йил ўтиб, терма жамоани жаҳон чемпионатига ҳам олиб чиққан.

Захира. Дарвозабон: Нур Сабри (Ироқ); ҳимоячилар: Жамол Муборак (Қувайт), Со Чин Аун (Малайзия); ярим ҳимоячилар: Фаҳд ал Ҳарифий (Саудия Арабистони), Ку Жа Чол (Жанубий Корея); ҳужумчи: Юнус Маҳмуд (Ироқ).


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz