Қайднома

Қидирув

АГМК кучайиши керак...

АГМК кучайиши керак...

  20.11.2018 08:28
  0
  839
АГМК кучайиши керак...

АГМКнинг Ўзбекистон кубоги финалидаги муваффақияти бутун Олмалиқ шаҳрига ўзгача кўтаринки кайфият олиб киргани айни ҳақиқат. Албатта, бу ғалаба клубнинг барча мухлислари қатори мени ҳам чексиз қувонтирди. Зеро, мўъжазгина шаҳримизда энди қитъа миқёсидаги ўйин (эҳтимолки, ўйинлар) бўлиб ўтади. Шундай экан, клуб мутасаддилари танганинг иккинчи томонини асло унутмасликлари керак. Яъни АГМК ОЧЛ йўлланмасини нақд қилдими, буёғига таркиб шунга мувофиқ, кескин кучайтирилиши шарт! Хусусан, жиддий ўйинларга тайёргарлик ишларини ҳозирдан бошлаш мақсадга мувофиқ. ОЧЛ - бу шунчаки, номига қатнашиладиган мусобақа эмас. Турнирда АГМК кўп миллионли Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Демакки, шунга яраша, аниқ режа асосида тайёргарлик олиб бориш муҳим. Биз - мухлислар ўз навбатида, жамоамизни муҳим паллаларда талаб даражасида қўллаб-қувватлашга ваъда берамиз.

Амирзода ТУРСУНАЛИЕВ, Олмалиқ шаҳри.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz