Қайднома

Қидирув

Масъулиятсиз Дембеле ва у жазоланиши мумкин

Масъулиятсиз Дембеле ва у жазоланиши мумкин

  19.11.2018 21:50
  0
  458
Масъулиятсиз Дембеле ва у жазоланиши мумкин

«Барселона» ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле аввалги ҳафта ўта масъулиятсизликка йўл қўйди. Аниқланишича, франциялик футболчи 14 ноябрь куни уйига дўстларини таклиф қилиб, туни билан видеоўйинлардан бўшамаган. Натижада эрталаб ухлаб қолиб, соат 11:00га белгиланган машғулотларга бормади. «Барселона» вакили соат 11:30да қўнғироқ қилганида, футболчи қорни оғриётгани ва кўчага чиқолмаётганини айтган. Раҳбарият кечқурун клуб шифокорини Дембеле олдига юборган ва у футболчи соппа-соғ эканлигини маълум қилган. Аслида клуб вакиллари 12 ноябрь куни Усмон билан умумий кун тартибига риоя этиш масаласида гаплашишган экан. Аммо бундан наф чиқмаган кўринади. Қолаверса, Усмон фастфудларга ўчлиги боис, клуб унга алоҳида диетолог бириктирганди. Бироқ ёш футболчи унинг хизматидан ҳам воз кечган.

«Барселона» бош директори Пеп Сегура ярим ҳимоячи билан юзага келган ҳолат ва унинг жамоадан кетиши ҳақида тарқалган миш-мишларни оддийгина изоҳлади. Унинг айтишича, ўртада зиддият йўқ. «Дембеле ва клуб ўртасида жиддий муаммо борлиги ҳақида гапириш ортиқча. Усмоннинг ҳозирги ҳолати катта клуб сафига қўшилиб, кўплаб маҳоратли футболчиларни учратган ёш, иқтидорли йигит учун табиий жараён. У аввалроқ бундай даврага тушмаган, шунинг учунми, клуб ҳаётига тўлиқ мослашиши учун вақт керак. Усмон ҳали анча  ёш, унинг жамоага кўникиши йўлида барча чораларни қўллаяпмиз. Яна бир гап - Дембелени сотиш масаласида ҳеч қандай таклиф олмадик. Умуман, ундан айрилиш ниятимиз ҳам йўқ», - деди Сегура. Олдинроқ Дембеле тартиб-интизомга амал қилмаётгани, хусусан, машғулотларга кеч қолиши туфайли «Барселона» уни трансферга қўйиши ҳақида хабарлар тарқалганди.
Айтганча, маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти франциялик футболчига ультиматум қўйган: Агар унинг ўзини тутиши ўзгармаса, Каталония клубининг асосий жамоасидан чиқариб юборилади. Бундан ташқари, "Барселона" Дембелени ёзда сотиб юбориши ҳам мумкин.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz