Қайднома

Қидирув

Погбанинг «Ювентус»га трансфери январда амалга ошиши мумкин

Погбанинг «Ювентус»га трансфери январда амалга ошиши мумкин

  20.11.2018 15:17
  0
  430
Погбанинг «Ювентус»га трансфери январда амалга ошиши мумкин

Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба «Ювентус» сафига қайтишга рози бўлди.

Corriere dello Sport нашрининг таъкидлашича, франциялик футболчи Италия клубидаги собиқ жамоадошларига «Ювентус» сафига қайтиши ҳақида хабар берган.

Погбанинг ушбу трансфери яқин трансфер оралиғида бўлиши ҳам мумкин. Аввалги хабарларга кўра, Польнинг жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо билан муносабатлари кескин тус олмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Погба «Ювентус» сафида 2012 йилдан 2016 йилгача тўп сурган. Француз туринликлар билан Италия чемпиони, икки маротаба Италия кубоги соҳиби ва уч маротаба мамлакат Суперкубогига эга чиққан.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz