Қайднома

Қидирув

ПФЛ комиссияси аъзолари Наманганга келишди

ПФЛ комиссияси аъзолари Наманганга келишди

  21.11.2018 18:16
  0
  421
ПФЛ комиссияси аъзолари Наманганга келишди

ЎзПФЛ томонидан тузилган лицензиялаш комиссияси аъзолари бугун водийга ташриф буюришди. Ушбу комиссия аъзолари орасида стадион чими бўйича мутахассислар ҳам фаолият олиб бораётганини таъкидлаш лозим.

Шунингдек, стадионлар бўйича мутахассислар стадион чимларини яхши ҳолатга келтириш бўйича клубларга амалий ёрдам беришлари кўзда тутилган. Боиси, стадионларнинг ҳолатидан Профессионал Футбол Лигаси ҳам манфаатдор ва клубларга бунинг учун амалий ёрдам беришга тайёр.

Комиссия  вакиллари бугун шунингдек, Наманганга ҳам ташриф буюриб,  вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков, «Навбаҳор» ПФК директори Расулжон Акрамов, «Марказий»  ўйингоҳ директори Набихон Абдуғаниев билан учрашиб, ўйингоҳ чимини кўздан кечириб, бу борада стадион мутасаддиларига ўз маслаҳатлари ва хулосаларини беришди.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати


Манба: www.pfcnavbahor.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz