Қайднома

Қидирув

Миллатлар Лигаси 2020/2021 дастлабки тақвими аниқ бўлди

Миллатлар Лигаси 2020/2021 дастлабки тақвими аниқ бўлди

  21.11.2018 23:24
  0
  981
Миллатлар Лигаси 2020/2021 дастлабки тақвими аниқ бўлди

УЕФА Миллатлар Лигасининг 2020/2021 йилларда бўлиб ўтадиган гуруҳ босқичида қатнашадиган тўртта гуруҳ таркиби аниқ бўлди. 2020 йилнинг январь ёки февраль ойида ўтказиладиган бўлажак қуръанинг тўлиқ деталлари кейинроқ тасдиқланади, дея хабар берди УЕФА расмий сайти.

“A” лигаси

Англия, Бельгия, Испания, Италия, Голландия, Португалия, Франция, Швейцария, Босния ва Герцеговина (“В” лигадан чиқди), Дания (“В” лигадан чиқди), Украина (“В” лигадан чиқди), Швеция (“В” лигадан чиқди)

Тўртта гуруҳга учтадан жамоа тақсимланади. Гуруҳ ғолиблари 2021 йилнинг июнига белгиланган УЕФА Миллатлар Лигаси финал босқичи (ярим финаллар, учинчи ўрин учун баҳс ва финал) йўлланмасини қўлга киритишади. Мезбон мамлакат финал раунди иштирокчилари орасидан танланади. Энг яхши жамоа Миллатлар лигаси тарихидаги иккинчи чемпионга айланади.

“B” лигаси

Германия (“А” лигасидан тушди), Исландия (“А” лигасидан тушди), Польша (“А” лигасидан тушди), Хорватия (“А” лигасидан тушди), Австрия, Россия, Уэльс, Чехия, Норвегия (“С” лигасидан чиқди), Сербия (“С” лигасидан чиқди), Финляндия (“С” лигасидан чиқди), Шотландия (“С” лигасидан чиқди)

Жамоалар тўртта гуруҳга учтадан бўлинишади.

“C” лигаси

Ирландия (“В” гуруҳидан тушди), Шимолий Ирландия (“В” гуруҳидан тушди), Словакия (“В” гуруҳидан тушди), Туркия (“В” гуруҳидан тушди), Албания, Болгария, Венгрия, Греция, Исроил, Руминия, Черногория, Беларусь (“D” лигасидан чиқди), Македония СЮР (“D” лигасидан чиқди), Грузия (“D” лигасидан чиқди), Косово (“D” лигасидан чиқди)

Учта гуруҳда тўрттадан, битта гуруҳда учта жамоа бўлади.

“D” лигаси

Кипр (“С” лигасидан тушди), Литва (“С” лигасидан тушди), Словения (“С” лигасидан тушди), Эстония (“С” лигасидан тушди), Озарбайжон, Андорра, Арманистон, Гибралтар, Қозоғистон, Латвия, Лихтенштейн, Люксембург, Мальта, Молдова, Сан-Марино, Фарер ороллари

Тўртта гуруҳда тўрттадан жамоа бўлади.

УЕФА МИЛЛАТЛАР ЛИГАСИ-2020/2021 тақвими

Гуруҳ босқичи қуръаси: 2020 йил январь/февраль

1-тур: 2020 йил 3-5 сентябрь

2-тур: 2020 йил 6-8 сентябрь

3-тур: 2020 йил 8-10 октябрь

4-тур: 2020 йил 11-13 октябрь

5-тур: 2020 йил 12-14 ноябрь

6-тур: 2020 йил 15-17 ноябрь

Финал босқичи қуръаси: сана аниқ бўлмаган

Финал босқичи: 2021 йилнинг июнь ойи

ЕВРО-2020 “плей-офф” ўйинлари қуръаси: 2019 йил 22 ноябрь

ЕВРО-2020 “плей-офф” ўйинлари: 2020 йил 26-31 март

Учта жамоадан иборат гуруҳдан ўрин олган термалар олтита турнинг тўрттасида ўйин ўтказишади.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz