Қайднома

Қидирув

PEPSI Суперлига, 31-тур: Превью

PEPSI Суперлига, 31-тур: Превью

  23.11.2018 15:03
  0
  842
PEPSI Суперлига, 31-тур: Превью

Хабарингиз бор, бугун PEPSI Суперлигаси 31-тури 23 ноябрда «Қизилқум» – «Нефтчи» ўйини билан старт олади. «Қизилқум» 30 очко тўплаб, қуйи 6-таликда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. «Нефтчи» эса 17 очко тўплаб, оҳирги икки турда 6 очко тўплаган тақдирда ҳам, кейинги мавсумни Про лигада ўтказиши ойдинлашди: ўзаро ўйинлар бўйича ҳозир 10 ва 11-ўринларни эгаллаб турган АГМК ва «Насаф» жамоаларига «Нефтчи» имкониятни бой берган.

«Бунёдкор» – «Металлург» учрашуви 24 ноябрь 14:00 да бўлиб ўтади.

«Қўқон-1912» – «Сўғдиёна», «Насаф» – АГМК ва «Бухоро» – «Навбаҳор» учрашувлари 25 ноябрь куни бир вақтда, яъни 15:00 да бошланади. «Қўқон-1912», АГМК ва «Сўғдиёна» PEPSI Суперлига 9-ўринини эгаллаш учун ҳар уччала жамоанинг ҳам имконияти бор. 10 ва 11-ўринларни эгаллаган жамоалар Про лиганинг «Истиқлол» – «Нурафшон» ва»Машъал» – «Шердор» жуфтликлари ғолиблари билан Суперлигада қолиш учун куч синашишади.

Турнинг марказий ўйини «Локомотив» – «Пахтакор» 26 ноябрь куни бўлиб ўтади. Ушбу ўйинда PEPSI Суперлига-2018 чемпиони аниқланиши мумкин. Агар «Локомотив» «Пахтакор» устидан ғалаба қозонса ёки дурранг қайд этса, чемпионат тугашига бир тур қолганда «Локомотив» жамоаси чемпионликни қўлга киритади.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz