Қайднома

Қидирув

Суперлига сари юз буриш ёки 1-лига ғолиблари ҳақида

Суперлига сари юз буриш ёки 1-лига ғолиблари ҳақида

  24.11.2018 11:26
  0
  601
Суперлига сари юз буриш ёки 1-лига ғолиблари  ҳақида

«Андижон» клуби 13 ноябрь куни Про-лига 35-турида «Истиқлол» (Фарғона)ни ениб, минглаб мухлислари гувоҳлигида Суперлигага чиқиш миссиясини уддалади. Эътиборли томони, андижонликлар ушбу муваффақиятни худди чемпионлик сингари тантана қилишди. Зеро, мавсум бошида Элдор Сакаев жамоаси олдига айнан элитага кўтарилиш вазифаси қўйилганди. Мана, клуб ўз тарихида 3-марта юқори дивизионга қайтди. Қуйидаги мақола биринчи лигадан юқори (олий лига ёки Суперлига)га чиққан жамоалар ҳақида. Бунга дебютантларнинг янги мавсумда қандай натижа кўрсатишгани ҳам қўшимча қилинган. Дарвоқе, бу каби маълумотларни аввалги йиллар ҳам ҳавола этганмиз, демак, бу сафаргисини эслатма ўрнида қабул қилиш ҳам мумкин.

ЎРТАГА

Андижон шаҳри жамоаси шу билан 3-марта қуйи лигадан юқори дивизионга йўл олди. Клуб 2005 ва 2013 йилларда ҳам кучлилар қаторига қўшилиш миссиясини муваффақиятли адо этганди. Аслида «Андижон» ўтган асрда рақобатбардош жамоалардан бири сифатида гавдаланганди. Дейлик,  Сергей Шевченко бош мураббийлик қилган даврда клубнинг ҳужум чизиғига кўпчилик ҳавас билан қарарди. Бироқ кейинчалик «Андижон»да мураббийлар ва футболчилар қўнимсизлиги авж олиб, натижалар тобора пасайиб бораверди...

 

2018 йил. Ўзбек футболида бошланган ислоҳотлар «Цементчи»ни ҳам четлаб ўтмади. Қувасойда йиғилган рақобатбардош жамоа мавсум аввалида тайёргарликка киришган бўлсада, старт чизиғи яқинлашган сари унинг тақдири қоронғулигича қолди. Кейин эса «Нефтчи» Суперлигага қайтарилди ва «Цементчи» вакиллари ёппасига Фарғонага кўчиб ўтишди. Оқибатда Қувасойда профессионаллик сари қадам ташлаган футбол шундоқ тўхтади...

2017 йил. «Динамо». Самарқанд жамоаси мавсумда ажойиб старт олиб, барчани ҳайратга солганди. Айниқса, «Пахтакор» майдонида ғалаба қозонгач, «Динамо»ни «Лестер»га қиёслашди - «Ўзбекистон чемпионати бош «сенсация»чиси». Афсуски, иккинчи давра бошлангач, серғайрат ва шижоатли клубни умуман таниб бўлмай қолди. «Динамо»га нима етишмагани хусусида кўп гапирилди. Кимдир мураббийлар штаби малакасини сабаб сифатида кўрсатган бўлса, бошқа биров самарқандликларга голеадор ҳужумчи йўқлиги панд берганини таъкидлади. Қайси вариант тўғрироқ эканлигини билмадик, аммо 13-ўрин «Динамо» учун айни мантиқий якун бўлди.

2016 йил. «Обод». Миллий футболимиздаги илк хусусий клубнинг элит лигадаги дастлабки қадамларини ёдга олсак, пойтахтликлар илк ғалабани нақ 10 тур кутишди: «Обод» 2016 йилнинг 27 май куни Жиззахнинг «Сўғдиёна»сини 2:1 ҳисобида енгди. Сўнгги турда «Пахтакор» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этгани эса, жамоанинг мавсумдаги ўзига хос ташриф қоғози бўлди. Умуман, ўз тарихида илк марта олий лигада иштирок этган «Обод» мавсум давомида 24 очко тўплади (6та ғалаба, 6та дуранг, 18та мағлубият, тўплар нисбати 25:51) ва якуний жадвалда 14-ўринни банд этди. Клубнинг элит дивизионда асосан кенг миқёсда танилмаган футболчилар билан қатнашгани кўпчилик эътиборини тортди. Дастлаб ёш мураббий Бобур Зуҳриддинов бошчилигида ўйнаган жамоага иккинчи даврада Александр Мочинов устозлик қилди. Мавсум охирида эса бошқарув ваколати Жаъфар Ирисметов ихтиёрига топширилди. Шоҳруз Норхонов мавсум-2016да «Обод» сафида энг кўп майдонга тушган футболчи бўлди. Жамоа тўпурари мақоми ҳам шу ҳужумчига насиб этди - 14та гол. Хуршид Ғиёсов эса чинакам кашфиёт футболчи сифатида кўзга ташланди. «Обод» раҳбарияти 2016 йилнинг декабрида таниқли мураббий Рауф Инилеев билан ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олди. Лекин жамоа кейинги мавсумни охирига етказолмади.

2010 йил. 2009 йили элит лигада 16та жамоа ўйнаган ва якунда «Сўғдиёна» ва «Бухоро» қуйига тушиб кетади. Бироқ юқорига чиқиш ҳуқуқини қўлга киритган «Қўқон-1912» ва «Машъал-Академия» клублари турли сабабларга кўра, кучлилар қаторида ўйнай олмайди. Натижада лига иштирокчилари сони ўз-ўзидан 14тага тушиб қолади.

2008 йил. «УзДонгЖу». Ислом Аҳмедов бошчилигидаги «УзДонгЖу»дан кўра, Олмалиқнинг ОТМК клуби кўпчиликни таажжублантирганди. Чунончи, барқарор молиявий кўмакдан бебаҳра  қолмаган жамоа чемпионатда 10-ўринни банд этади. Андижон клубига келсак, унинг учун «Машъал»ни ўз майдони ва «Қизилқум»ни сафарда енггани шунчаки, юпанч вазифасини ўтайди, холос. Дарвоқе, ўша мавсум вилоятнинг бош жамоаси - «Андижон» 5-ўринни эгаллаганди.

2007 йил. «Қурувчи». Бу клубга қадар элит лига дебютантлари қайд қилган энг юқори натижа 5-ўрин эди: «Самарқанд-Динамо» ва «Академия» клублари кучлилар даврасидаги илк уринишда шундай муваффақиятга эришган. «Қурувчи» эса бирданига Осиё Чемпионлар Лигасига чиқишни кўзлайди. Жамоа бунинг учун лигада камида 2-ўринни банд этиши ёки миллий кубокни ютиши керак эди. Таркибига кучли ва номдор футболчиларни жамланган жамоа илк уринишдаёқ мақсадига етади. Хусусан, «Пахтакор» билан ўйинларда қайд этилган икки дуранг (1:1, 0:0) ўша мавсум энг кўп муҳокама қилинган масалага айланади. Ҳикмат Эргашев бош мураббийлигида ўйнаган жамоада яқин-яқингача «Навбаҳор»ни бошқарган Илҳом Мўминжонов бош тўпурар бўлганди - 17та гол

2005 йил. «Шўртан». Шуҳрат Оқмирзаев бошчилигида Ғузор клуби олий лигадаги илк ғалабасини 11-турда «Навбаҳор»га қарши кечган баҳсда нишонлайди - 3:1. Якунда «Шўртан» 14та иштирокчи орасида 13-ўрин билан чекланади, аммо лигадан тушиб кетмайди, барибир. Чунки кейинги мавсум жамоалар сони 16тага етказилганди. Маълумот учун айтиш керак, ўша йили Қашқадарё вилоятининг бошқа клублари - «Машъал» ва «Насаф» тегишлича 2-3-ўринларга жойлашганди.

Элит лига дебютантлари ва уларнинг натижалари

 

Мавсум

Клуб

Мураббий

Натижа

1993

«Шифокор» (Гулистон)

Ризо Маллаев

14-ўрин (8та ғалаба, 3та дуранг, 19та мағлубият)

«Политотдел»

(Тошкент вилояти)

Владимир Бондаренко

9-ўрин (12та ғалаба, 2та дуранг, 16та мағлубият)

1994

«Атласчи» (Марғилон)

Алексей Степанов

13-ўрин (6та ғалаба, 7та дуранг, 17та мағлубият)

«Сурхон» (Термиз)

Ботир Кошкенбоев

10-ўрин (11та ғалаба, 4та дуранг, 15та мағлубият)

1995

«Машъал» (Муборак)

Борис Серостанов

14-ўрин (8та ғалаба, 5та дуранг, 17та мағлубият)

«Самарқанд-Динамо» (Самарқанд)

Рустам Истамов

11-ўрин (10та ғалаба, 5та дуранг, 15та мағлубият)

1996

«Динамо» (Урганч)

Баҳодир Мирзаев

15-ўрин (8та ғалаба, 3та дуранг, 19та мағлубият)

«Косонсой» (Косонсой)

Владимир Десятчиков

13-ўрин (9та ғалаба, 3та дуранг, 18та мағлубият)

1997

«Зарафшон» (Навоий)

Усмон Асқаралиев

9-ўрин (13та ғалаба, 5та дуранг, 16та мағлубият)

«Чилонзор» (Чилонзор)

Рауф Инилеев

16-ўрин (8та ғалаба, 6та дуранг, 20та мағлубият)

1998

«Темирйўлчи» (Қўқон)

Баҳром Ҳакимов

6-ўрин (13та ғалаба, 4та дуранг, 13та мағлубият)

«Металлург» (Бекобод)

Яков Капров

14-ўрин (9та ғалаба, 7та дуранг, 14та мағлубият)

1999

«Янгиер» (Янгиер)

Баҳром Давлатов

16-ўрин (3та ғалаба, 6та дуранг, 21та мағлубият)

«Самарқанд-Динамо» (Самарқанд)

Биродар Абдураимов

5-ўрин (15та ғалаба, 8та дуранг, 7та мағлубият)

2000

«Семурғ» (Ангрен)

Рафаэль Фабарисов

12-ўрин (13та ғалаба, 8та дуранг, 17та мағлубият)

«Кимёгар» (Чирчиқ)

Александр Иванков

14-ўрин (11та ғалаба, 9та дуранг, 18та мағлубият)

«Қизилқум» (Зарафшон)

Владимир Десятчиков

11-ўрин (13та ғалаба, 12та дуранг, 13та мағлубият)

«Орол» (Нукус)

Қувват Туреев

15-ўрин (10та ғалаба, 7та дуранг, 21та мағлубият)

2001

«Академия» (Тошкент)

Владимир Жуковский

5-ўрин (16та ғалаба, 11та дуранг, 7та мағлубият)

2002

«Темирйўлчи» (Қўқон)

Авхат Абдулин

14-ўрин (10та ғалаба, 2та дуранг, 18та мағлубият)

«Машъал» (Муборак)

Бахтиёр Бобоев

8-ўрин (10та ғалаба, 6та дуранг, 14та мағлубият)

2003

«Гулистон» (Гулистон)

Владимир Жуковский

16-ўрин (6та ғалаба, 3та дуранг, 21та мағлубият)

«Цементчи» (Қувасой)

Тоҳир Кападзе

15-ўрин (8та ғалаба, 7та дуранг, 15та мағлубият)

2004

«Сўғдиёна» (Жиззах)

Суюн Муртазоев

8-ўрин (9та ғалаба, 2та дуранг, 15та мағлубият)

«Локомотив» (Тошкент)

Андрей Микляев

6-ўрин (10та ғалаба, 6та дуранг, 10та мағлубият)

2005

«Шўртан» (Ғузор)

Шамиль Толибов

13-ўрин (6та ғалаба, 1та дуранг, 19та мағлубият)

«Тўполанг» (Сариосиё)

Владимир Бордюжа

9-ўрин (11та ғалаба, 2та дуранг, 13та мағлубият)

2006

«Андижон» (Андижон)

Ислом Аҳмедов

10-ўрин (10та ғалаба, 5та дуранг, 15та мағлубият)

«Хоразм» (Урганч)

Қувват Туреев

16-ўрин (3та дуранг, 27та мағлубият)

2007

«Қурувчи» (Тошкент)

Ҳикмат Эргашев

2-ўрин (22та ғалаба, 5та дуранг, 3та мағлубият)

«Вобкент» (Вобкент)

Геннадий Кочнев

16-ўрин (3та ғалаба, 6та дуранг, 21та мағлубият)

2008

«Сўғдиёна» (Жиззах)

Фурқат Эсонбоев

11-ўрин (8та ғалаба, 9та дуранг, 13та мағлубият)

«УзДонгЖу» (Андижон)

Ислом Аҳмедов

16-ўрин (2та ғалаба, 7та дуранг, 21та мағлубият)

ОТМК (Олмалиқ)

Игорь Шквирин

10-ўрин (8та ғалаба, 9та дуранг, 13та мағлубият)

2009

«Хоразм» (Урганч)

Вали Султонов

9-ўрин (9та ғалаба, 11та дуранг, 10та мағлубият)

«Дўстлик» (Жиззах)

 

Олий лигада ўйнамаган

2010

«Қўқон-1912» (Қўқон)

 

Олий лигада ўйнамаган

«Машъал-Академия»

 

Олий лигада ўйнамаган

2011

«Бухоро» (Бухоро)

Геннадий Кочнев

8-ўрин (8та ғалаба, 7та дуранг, 11та мағлубият)

«Сўғдиёна» (Жиззах)

Рауф Инилеев

14-ўрин (4та ғалаба, 5та дуранг, 17та мағлубият)

2012

«Локомотив» (Тошкент)

Рустам Муқимов

3-ўрин (14та ғалаба, 7та дуранг, 5та мағлубият)

«Гулистон» (Гулистон)

Александр Лушин

Олий лигада ўйнамаган

2013

«Сўғдиёна» (Жиззах)

Даврон Файзиев

10-ўрин (8та ғалаба, 4та дуранг, 14та мағлубият)

«Гулистон» (Гулистон)

Бахтиёр Ашурматов

13-ўрин (6та ғалаба, 2та дуранг, 18та мағлубият)

2014

«Машъал» (Муборак)

Александр Хомяков

5-ўрин (10та ғалаба, 6та дуранг, 10та мағлубият)

«Андижон» (Андижон)

Азамат Абдураимов

14-ўрин (3та ғалаба, 3та дуранг, 20та мағлубият)

2015

«Шўртан» (Ғузор)

Мухтор Қурбонов

11-ўрин (8та ғалаба, 9та дуранг, 13та мағлубият)

«Қўқон-1912» (Қўқон)

Рустам Абдуллаев

12-ўрин (9та ғалаба, 4та дуранг, 17та мағлубият)

2016

«Обод»  (Тошкент)

Хайрулла Абдиев

14-ўрин (6та ғалаба, 6та дуранг, 18та мағлубият)

2017

«Динамо» (Самарқанд)

Илҳом Шарипов

12-ўрин (7та ғалаба, 8та дуранг, 11та мағлубият)

2018

«Цементчи» (Қувасой)

 

Элит лигада ўйнамади

2019

«Андижон» (Андижон)

 

???

Изоҳ: 1997 йили «Машъал» ўрнини «Насаф» эгаллаб, якунда 6-ўринни эгаллаган (15та ғалаба, 8та дуранг ва 11та мағлубият).

Қуйи лигадан юқорига йўл олган жамоалар хит-паради

4 марта - «Сўғдиёна», «Машъал», «Қўқон-1912» («Темирйўлчи»)

3 марта - «Андижон», «Гулистон», «Динамо» («Динамо- Самарқанд»)

2 марта - «Локомотив», «Цементчи», «Хоразм», «Шўртан»

1 марта - «Шифокор», «Политотдел», «Атласчи», «Сурхон», «Динамо» (Урганч), «Косонсой», «Зарафшон», «Чилонзор»,  «Металлург», «Янгиер», «Семурғ», «Кимёгар», «Қизилқум», «Орол», «Академия»,  «Тўполанг», «Қурувчи» («Бунёдкор»), «Вобкент», «УзДонгЖу», «Бухоро», «Обод»

Фикрат тайёрлади


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz