Қайднома

Қидирув

Леон Классен: «Ўзимни рус деб ҳисоблайман»

Леон Классен: «Ўзимни рус деб ҳисоблайман»

  01.12.2018 09:23
  0
  474
Леон Классен: «Ўзимни рус деб ҳисоблайман»

Леон 18 ёшда. У футбол ўйнашни жонажон қишлоғи Бад Бодендорф (аҳолиси 4000 киши)да бошлаган. «Кёльн» академиясидан Россия ўсмирлар терма жамоасига чақирилган. Айни пайт эса «Мюнхен 1860»да тўп сурмоқда. Бир йил олдин Леон русчада деярли гаплашмасди. Энди эса бу тилни яхши ўзлаштирган. Агар Германия ва Россия терма жамоаларидан таклиф олса, Йоахим Лёвга рад жавобини беришини таъкидлаган.

— Айтишларича, «Мюнхен 1860» учинчи Бундеслига рўйхатидан ўтиш учун пул топа олмаган. Жамоада эса асосан ёшлар ўйнашган. Ҳозир вазият қандай?

— Ҳа. Шундай бўлганди. Лекин айни пайт ҳаммаси жойида. Учинчи Бундеслигада ўйнаяпмиз. Бу - профессионал дивизион. Мен асосан ёшлар жамоасида тўп сураман. Ушбу жамоа Германиянинг бешинчи лигасидан рўйхатдан ўтган. Аммо асосий таркиб билан машғулотларда қатнашаман.

— «Бавария» ёшлар жамоаси энг зўрими?

— Ҳозир ундай эмас. «Боруссия» Д., «Вольфсбург» ва «Кёльн» мактаблари ҳам анча кучли.

— Учинчи Бундеслига ўйинларига қанча томошабин киради?

— 15-20 минг.

— Ажойиб.

— Мен учун бу ҳайратланарли эмас. 3-лигадаги жамоаларнинг даражаси иккинчи Бундеслиганики билан деярли бир хил. Иккинчи лиганики эса Бундеслигага яқин. Яъни, савия борасида фарқ унчалик катта деб бўлмайди.

— Лекин Россияда бундай эмас.

— Шунчаки, Германияда ҳар икки боладан бири футбол ўйнайди. Миллионлар ўйини мамлакатдаги биринчи рақамли спорт туридир. Шу боис мен айтган болалар футболчи бўлмасалар ҳам, футболга бўлган қизиқишлари йўқолмайди.

— Сиз қандай қилиб шу даражага чиқдингиз?

— Бад Бодендорф қишлоғида туғилганман. 6-10 ёшимда маҳаллий жамоа­да ўйнаганман. Турнирлардан бирида иккинчи Бундеслига вакили «Гублинс» клуби скаути кўриб қолган. У жамоага таклиф қилган ва 12 ёшимгача ўша ерда ўйнаганман. Кейин «Кёльн»га ўтдим.

— Топ-клублардан қизиқишлар бўлганми?

— Бўлган. Лекин «Кёльн»да ўйнардим: бу ҳам инфратузилма борасида катта клуб ҳисобланади. «Бавария» ёки «Боруссия»дан кам эмас.

— Германияда келиб чиқиши россиялик бўлган футболчилар кўришиб туришадими? Рауш, Нойштедтер ёки Антонлар билан танишмисиз?

— Йўқ. Уларнинг ҳеч бири билан тўқнаш келмаганман. Лекин бошқа келиб чиқиши россияликлар билан учрашаман. Ҳаттоки, оилаларимиз орасидаги алоқалар ҳам жуда илиқ. Улардан бири «Аугсбург»да, яна бири «Ганновер»да, учинчиси эса «Бавария»­да ўйнайди. Лекин бу футболчиларнинг ярми рус миллатига мансуб. Менинг отам ҳам, онам ҳам рус.

— Классен русча фамилия эмас-ку...

— Онамнинг томирларида германияликлар қони бор. У киши Россия­да немис тилидан дарс берардилар. Отам эса волейбол мураббийи бўлган, унинг фамилияси - Драньков. Ота-онам 24 йил олдин Германияга кўчиб келишган.

— Россияда қариндошларингиз қолганми?

— Ҳа, бувим Калининградда яшайди. Йилда бир марта бориб, уни йўқлаб, меҳмон бўлиб қайтаман.

— Сиз чап қанот ҳимояси ва ярим ҳимоясида ўйнайсиз. Бу позициядаги энг яхши футболчи ким?

— «Реал»даги Марсело.

— Айтайлик, бир-икки йилдан сўнг Лёв Германия терма жамоасига чақирса, рози бўласизми?

— Агар Россиядан таклиф олсам, Йоахимнинг таклифига рад жавобини бераман. Ҳар ҳолда, ўзимни рус деб ҳисоблайман.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz