Қайднома

Қидирув

Дринкуотер «Фулхэм»га ўтиши мумкин

Дринкуотер «Фулхэм»га ўтиши мумкин

  01.12.2018 12:04
  0
  340
Дринкуотер «Фулхэм»га ўтиши мумкин

«Челси» ярим ҳимоячиси Дэниел Дринкуотер январда Лондон клубини тарк этиши мумкин. Ушбу футболчи жамоа бош мураббийи Маурицио Саррининг режаларига кирмайди. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра футболчига «Фулхэм» қизиқиш билдирмоқда. Хабарингиз бор, мазкур жамоани бошқа бир италиялик мутахассис Клаудио Раньери бошқармоқда. Дринкуотер Раньери қўл остида «Лестер Сити»да ўйнаган ва Англия чемпиони бўлган.

У «Челси»га 2017 йилнинг ёзида ўтганди. Ўшанда лондонликлар футболчининг трансфери учун «Лестер»га 35 миллион фунт стерлинг тўлашган. Кўплаб жароҳатлар туфайли Дэниел «кўклар» сафида ўзини кўрсата олмади. Шунингдек, «Челси» «Наполи»дан ярим ҳимоячи Жоржиньони 57 миллион фунтга харид қилганидан сўнг Дрикуотернинг асосий таркибга кириш имкониятлари пасайиб кетди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz