Қайднома

Қидирув

Ибрагимович «Манчестер Сити»га ўтишни истамаган

Ибрагимович «Манчестер Сити»га ўтишни истамаган

  01.12.2018 14:09
  0
  356
Ибрагимович «Манчестер Сити»га ўтишни истамаган

«Лос-Анжелес Гэлакси» ҳужумчиси Златан Ибрагимович «Мен – футбол» деб номланган автобиографик китобида 2010 йили уни «Манчестер Сити» сотиб олмоқчи бўлгани, лекин «Милан»га ўтгани ҳақида сўз юритган.

«Эндигина «Барселона» президенти бўлган Сандро Россел билан учрашдим. У менга ҳақиқатни ошкор қилиб, Гвардиола мени ҳар қандай сумма эвазига сотиб юбормоқчи эканлигини айтди.

«Менга қайси клубни ўтмоқчи эканинингни айт. Уларга қўнғироқ қилиб, сени сотмоқчилигимизни айтамиз» деди Россель. Мен эса бундай клуб йўқлигини айтдим. Шунда у «Манчестер Сити»га ўтишим мумкинлигини айтди. Лекин бу таклиф маъқул келмади. Кейинроқ улар мендан сўроқсиз трансфер борасида келишиб олганларини билиб қолдим. «Манчестер Сити» мен учун «Милан»дан кўра кўпроқ тўламоқчи эди.

Муаммо мен билан Гвардиолада эди. Лекин у ҳеч қачон муаммонинг сабабини айтмаган. Шунда ўйлаб қолганман: «Нимани кўнгилдагидек бажармадим?» «Бурним каттами?».

Бир кун Россель қовун туширди. «+аерга ўтмоқчи эканлигингни айт. Гвардиола сени жамоада кўрмоқчи эмас» деди. Ўшанда унга «Битта клуб бор. Бу «Реал» деб жавоб бердим. «Лекин ҳеч қачон бундай бўлмайди. Демак шу ерда қолаверасан. Гвардиола билан муаммоингни ўзинг ҳал қилиб ол. «Реал»га ҳеч қачон қўнғироқ қилмайман» деди Россель. «Яхши. Унда машғулот майдони олдида тез ёрдам машинаси турсин. Бирор ходиса юз бериши мумкин» дедим.

Ўшанда у «Милан»га ўтмоқчи эканлигимни билмасди. «Милан» мени сотиб олиб, «Барселона»дек маош тўлаши керак эди. Агар трансфер учун катта тўлашганида, маошим борасида келишиб олишлари қийин бўларди. Мени нима қизиқтирарди? Албатта маошим. Гвардиола қутилмоқчилиги учун маошим қисқариб кетишини истамасдим»,-деб ёзган Ибрагимович.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz