Қайднома

Қидирув

"Сурхон" стадиони ҳам чакки эмас, аммо...

"Сурхон" стадиони ҳам чакки эмас, аммо...

  02.12.2018 09:53
  0
  1122

Ҳамма билади, “Сурхон” Суперлига йўлланмасини қўлга кирита олмади. Бироқ жамоанинг уй аренасида жуда катта ишлар амалга оширилган. Баҳоргача мана бу стадион ажойиб кўринишга келиши катта эҳтимол.
Албатта, биринчи ўринда спорт принциплари. Уни охиригача ҳимоя қилиш шарт. Бироқ лицензиялаш талаби ҳам борки, клублар унинг ҳам ижросини бажариши лозим. Нега вақтлироқ айтмадиларинг демасликлари учун ҳам 2018 йилдан буён ПФЛ майдонлар ва академиялар масаласини кўтариб келади. Шу чемпионат якунига етмай туриб, 2019 йилги мавсум талаблари клубларга юборилди, демак, вақт етарли.
Баъзи вилоятлардан футбол мухлислари чиқиб, қарғашлари, қарғиш қаттиқ уриши, ПФЛ талаби жуда юқори экани ҳақида айтишяпти. Шу энергияни улар ўз жамоаларини жонлантиришга, ундан янгиликларни талаб қилишга сарфлашса, футбол олдинга юради. “Майдоннинг аҳволини қара”, дейишни биляптими кимдир, демак майдонни яхшилаш учун қўйилган талаб ҳам ҳимоя қилиниши керак.
Шу вақтгача ПФЛ комиссияси февраль охирида стадионларга бориб, номигагина “уни тўғрила, буни тўғрила”, деган ва стадионни рўйхатга олаверган. Энди ундай бўлмайди, ҳаракатни бошламаган клуб февралга қолмаёқ жойи қаерда эканини аниқлаб олади. Биринчи навбатда майдон ва академия масаласи, ундан кейин янги футболчилар ва ҳоказо.

Айтганча, “Сўғдиёна” ва АГМК клублари Суперлигада жон сақлаб қоладими ёки йўқ — 3-4 декабрь кунлари аниқ бўлади. Ўтиш ўйинларига мамлакатнинг айни вақтдаги энг яхши майдонлари — “Пахтакор” ҳамда “Локомотив” мезбонлик қилади. 

Келаси мавсумда майдони талабга жавоб бермайдиган клублар чемпионатга қўйилмайди. Клублар раҳбарияти бундан яхши хабардор. Айни вақтда фақатгина Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ҳаракат бошлаган. Жамоа раҳбарияти “Насаф” майдонини ажойиб кўринишга келтирган мутахассислар билан ишлаяпти. Воқеалар ривожини кузатиб борамиз.


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz