Қайднома

Қидирув

Ибрагимовичнинг “эгизаги” топилди

Ибрагимовичнинг “эгизаги” топилди

  02.12.2018 01:14
  0
  514
Ибрагимовичнинг “эгизаги” топилди

“Бавария”нинг босниялик баскетболчиси Нихад Жедовичнинг ўзига хос муаммоси бор – уни кўпинча ташқи кўриниши сабабли Златан Ибрагимович билан адаштириб юборишади.

“Унинг ҳам асли келиб чиқиши болқонлик ва атрофдагилар бизнинг ўхшаш жиҳатларимиз борлигини айтишади. Сочларимни ўстирганимдан кейин “Твиттер” ва “Инстаграм”да мени Златанга ўхшатишяпти. Ёзда уч кунга Парижга борганимда, ҳар иккинчи йўловчи суратга тушишни таклиф қилди. Ахир мен Златан эмасман-ку!” – деди спортчи Евролига “Твиттер”ига берган интервьюсида.

Таъкидлаш жоизки, Нихад Жедович Германиядаги “Барча юлдузлар ўйинлари” иштирокчиси ҳисобланади. “Бавария” сафида икки карра мамлакат чемпиони, Германиянинг сўнгги пайтлардаги энг яхши клубларидан бирида кўпйиллик етакчи. Шунингдек, Босния ва Герцеговина термасининг алмаштириб бўлмас баскетболчиларидан саналади.

Ўз навбатида, Златан Ибрагимович “Мальме”, “Аякс”, “Ювентус”, “Интер”, “Барселона”, “Милан”, “ПСЖ” ҳамда “Манчестер Юнайтед” каби машҳур клубларда тўп сурган. Ҳозиргача 33 марта соврин ютган. Швеция термасида эса 114 та ўйинда майдонга тушиб, 62 та гол урган. Айни пайт MLS иштирокчиларидан бири бўлган “Лос-А́нжелес Гэлакси” таркибида ўйнамоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz