Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Оловли» Лондон «дерби»си «Арсенал»нинг ғалабаси билан якунланди

АПЛ: «Оловли» Лондон «дерби»си «Арсенал»нинг ғалабаси билан якунланди

  02.12.2018 21:03
  0
  413
АПЛ: «Оловли» Лондон «дерби»си «Арсенал»нинг ғалабаси билан якунланди

Англия премьер лигаси 14-тури доирасидаги Лондон «дерби»си ўз поёнига етди.

«Эмерейтс» стадионида кечган дахшатли темпдаги баҳсда мезбонларнинг қўли баланд келди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Обамеянг пенальтидан ҳисобни очган бўлса, 30-дақиқада Эрик Дайер мувозанатни тиклади. Орадан тўрт дақиқа ўтиб «тўпчилар» дарвозаси томон пенальти белгиланди ва зарбани Харри Кейн аниқ амалга оширди.

Шу тариқа биринчи бўлим 1:2 ҳисобида «шпорлар» фойдасига ҳал бўлди. Иккинчи бўлимни эса «Арсенал» жуда тажовузкор тарзда бошлади. Кетма-кет ҳужумлар ёмғири ўз фойдасини келтирди ва 56-дақиқада Обамеянг дублини нишонлаган ҳолда ҳисобни тенглаштирди.

74-дақиқага келиб Александр Ляказетт ажойиб зарбаси билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан уч дақиқа ўтар-ўтмас бутун ўйин давомида ажойиб ҳаракатлари билан ажралиб турган Лукас Торьера якуний ҳисобни таъминлади.

АНГЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ. 14-ТУР

АРСЕНАЛ – ТОТТЕНХЭМ - 4:2 (1:2)

2 декабрь, «Эмирейтс»

Голлар: 1:0 – 10, пенальти Обамеянг, 1:1 – 30 Дайер, 1:2 – 34, пенальти Кейн, 2:2 – 56 Обамеянг, 3:2 – 74 Ляказетт, 4:2 – 77 Торрейра.

Арсенал: Лено, Папастатопулос, Холдинг, Колашинац, Мустафи (Гендузи, 71), Мхитарян (Рэмзи, 46), Торрейра, Ивоби (Ляказетт, 46), Джака, Бельерин, Обамеянг.

Тоттенхэм: Льорис, Вертонген, Дэвис (Роуз, 82), Орье, Фойт, Сиссоко, Дайер, Эриксен, Алли (Уинкс, 79), Сон Хын Мин (Лукас Моура, 79), Кейн.

Огоҳлантиришлар: Вертонген (9), Дайер (32), Мустафи (37), Джака (49), Алли (65), Торрейра (78), Орье (90).

Четлатиш: Вертонген (85).


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz