Қайднома

Қидирув

Тошкентда FIFA Forward дастури бўйича семинар бўлиб ўтади

Тошкентда FIFA Forward дастури бўйича семинар бўлиб ўтади

  02.12.2018 21:24
  0
  437
Тошкентда FIFA Forward дастури бўйича семинар бўлиб ўтади

3-4 декабрь кунлар Тошкентда FIFA Forward дастури бўйича семинар бўлиб ўтади. Семинарда Афғонистон, Ироқ, Қирғизистон, Фаластин, Саудия Арабистони, Сурия, Тожикистон, Туркманистон, БАА, Яман ва Ўзбекистон футбол ассоциациялари вакиллари қатнашади. 

Семинар давомида FIFA Forward дастури бўйича истиқболли режалар муҳокама қилиниб, қатнашчилар ўзаро фикр алмашиш имкониятига эга бўлишади. Шунингдек, ФИФА ташкилотининг турли департаментларидан ташриф буюрадиган мутахассислар маърузалари тингланиб, FIFA Forward дастуридан унумли фойдаланиш бўйича улардан тегишли кўрсатмалар олинади. 

Бундан ташқари, миллий футбол ассоциацияларнинг 2019-2022 йилларга мўлжалланган ривожланиш дастури ҳам муҳокама қилинади. 

Семинарда ФИФАдан қуйидаги мутасаддилар қатнашишади: 

Санживан Баласинганом – Осиё ва Океания миллий ассоциациялари директори Элией Де Сантис – Осиё ва Океания миллий ассоциациялари лойиҳалари бўйича координатор Эссам Ал-Суҳибаний – Ғарбий ва Марказий Осиё ҳудудий ассоциацияларини ривожлантириш менежери Андрей Вашкевич - Ғарбий ва Марказий Осиё ҳудудий ассоциациялари координатори.


Манба: www.ufa.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz