Қайднома

Қидирув

АПЛ: «Ливерпуль» «дерби»да қийин ғалабага эришди

АПЛ: «Ливерпуль» «дерби»да қийин ғалабага эришди

  02.12.2018 23:44
  0
  454
АПЛ: «Ливерпуль» «дерби»да қийин ғалабага эришди

Англия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган  «Ливерпуль» – «Эвертон» учрашуви якунланди. «Энфилд»да бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритишди.

Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтди, икки жамоада ҳам бир нечта қулай имкониятлар юзага келди. Айниқса бўлим ўрталарида меҳмонлар олдинга чиқиб олишлари мумкин эди, бироқ Андре Гомешнинг яқин масофадан берган зарбасини Алиссон мўжизавий сейв билан қайтариб қолди.

Иккинчи бўлимда устунлик мезбонлар томонида бўлди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг сўнггисида қизиллар ўз мақсадларига эришдилар. Жордан Пикфорд майдон ташқарисига чиқиб кетаётган тўпни қайтариб қолди, натижада Дивок Ориги уни бўш қолган дарвозага йўллаб жамоасига муҳим ғалабани олиб келди.

Шу тариқа, «Ливерпуль» 36 очко билан Премьер-лига турнир жадвалида иккинчи ўринда кетмоқда, «Эвертон» (22) эса 6-поғонада бормоқда.

АПЛ. 14-ТУР

ЛИВЕРПУЛЬ – ЭВЕРТОН 1:0 (0:0)

Гол: 1:0 – 90+6 Ориги.

Ливерпуль: Алиссон, Гомес, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Вейналдум, Фабиньо, Шакири (Кейта, 71), Мане, Салах (Старридж, 75), Фирмино (Ориги, 84).

Эвертон: Пикфорд, Кин, Динь, Коулмэн, Мина, Бернард (Кэлверт-Льюин, 89), Андре Гомеш, Уолкотт (Лукман, 63), Сигурдссон (Зума, 90), Ришарлисон, Гуйе.

Огоҳлантиришлар: Шакири (33), Фабиньо (77), Гомес (80), Андре Гомеш (88), Сигурдссон (90).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz