Қайднома

Қидирув

Ла Лига: «Барселона» «Вильярреал» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди

Ла Лига: «Барселона» «Вильярреал» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди

  03.12.2018 00:22
  0
  471
Ла Лига: «Барселона» «Вильярреал» устидан ишончли ғалабани қўлга киритди

Испания чемпионатининг 14-туридан ўрин олган  «Барселона» – «Вильярреал» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Камп Ноу» стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучдилар.

Учрашувнинг 36–дақиқадасида Херард Пике Усмон Дембеленинг қанотдан узатиб берган тўпини боши билан рақиб дарвозасига аниқ йўналтириб, ҳисобни очди.

87-дақиқада каталонлар иккинчи голни уришди: Лионель Мессининг ажойиб пасидан сўнг дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Карлес Аленья тўпни посбоннинг устидан ошириб дарвозага жойлаб қўйди.

Шу тариқа, кўк-анорранглилар ўз очколарини 38тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида биринчи ўринга кўтарилиб олишди. «Вильярреал» эса (14) 17-ўринда бормоқда.

ЛА ЛИГА. 14-ТУР

БАРСЕЛОНА – ВИЛЬЯРРЕАЛ 2:0 (1:0)

Голлар: 1:0 – 36 Пике, 2:0 – 87 Аленья.

Барселона: тер Стеген, Пике, Альба, Нелсон Семеду, Лангле, Видаль (Аленья, 70), Бускетс, Коутиньо (Малком, 80), Ракитич, Дембеле, Месси.

Вильярреал: Асенхо, Руис, Альваро Гонсалес, Марио Гаспар, Педраса, Тригерос (Бакка, 67), Касерес, Форнальс, Чуквуэзе, Касорла (Раба, 88), Морено (Токо-Экамби, 79).

Огоҳлантиришлар: Руис (11), Лангле (18), Альваро Гонсалес (26), Альба (69), Форнальс (90), Педраса (90).


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz