Қайднома

Қидирув

Ҳомийга муҳтож клублар ёки қайнотасидан умидвор куёвлар...

Ҳомийга муҳтож клублар ёки қайнотасидан умидвор куёвлар...

  03.12.2018 10:18
  0
  752
Ҳомийга муҳтож клублар ёки қайнотасидан умидвор куёвлар...

Майдонга келдингиз, сезяпсизки кечаси кўрганингиз Европадаги майдон олдида анча ҳароба. Сиз буни тушуняпсиз, кимдир эса чиройли сўзлар билан қориштириб, “маънавиятимиз қайга кетди” қабилидаги мақолалар билан очко оляпти. Бу таҳлил эмас, бу гапдон одамлар учун мавзу ташлаб қўйиш холос.
Ҳаёт шартта ўзгариб, футбол ичига кириб қолмаганимда қуйидаги саволларга жавоб олишни истардим, балки суриштирув ўтказардим.
— Нима учун камида 6 та клуб йиллик сметасини тасдиқлаб бўлганидан ва шунинг асосида шартномалар имзолаганидан кейин (тахминан март-апрель ойларида), уларнинг сметаси тўсатдан қайта кўриб чиқилди ва пуллари кескин камайтирилди?
Ўйлаб кўрайлик, рақобатга формат эмас, мана шу масала катта таъсир ўтказгандир?
— “Пахтакор”, “Металлург”, АГМК каби клубларда яқинлашиш учун де факто имконият юзага келди. Бу ҳолат чемпионат ўйинларига қанчалик таъсир кўрсатиши мумкин? ...
Шу мавзу тинимсиз кўтарилганидагина ПФЛ ҳам мажбур бўларди бу ҳақда жиддий ўйлаб кўришга (ҳали ҳам ўйлаб ётибди, аммо мавзу футболдан анча жиддийроқ).
— Футбол клублари йиллар давомида нима учун моддий-техник базасини яхшилаш устида ишламаган. Умуман стадионлар клублар тасарруфида бўлгани яхшими ёки бу уларга чиндан ҳам оғирлик қиладими? ...
Биз нуқул тайёр эмасмиз деймиз. Бу кетишда тайёр бўлмаймиз ҳам.
— Нима учун айрим жамоаларнинг йиллик сметаси чемпионлик учун кураш олиб бораётган клубларникидан кўпроғ-у, бироқ уларнинг олдига конкрет мақсад қўйилмайди? ...
"Откат" тушунчасининг лирик кўриниши шу аслида.
— Нима учун шу вақтда қадар мукофот пуллари бош мураббийнинг танловига кўра берилган. Нима учун мураббийлар узлуксиз равишда футболчиларнинг шартнома ва маошлари масаласига аралашиб келган? ....
Кишини ажаблантирадигани, бош мураббий ишдан кетса, унга қўшилиб 10 та футболчи ҳам кетади...
— Нима учун клублар маркетингда ўсишга эришишга, жилла қурса мухлисларни стадионларга чорлаш устида иш олиб бормайди? Боқимандалиги бунга асосий сабаб эмасми? ....
Бу ҳам етмай, ЎФА клубларга ҳомий топишда ёрдам бериши керак дейдиганлар кўпайган. Мен уларни қайнотасидан умидвор куёвларга жуда ўхшатаман.
Ҳозирча ёдимга тушганлари шу. Буларнинг ҳар бири катта бир мавзуга айланиши мумкин. Ҳозирги ҳолатда биз “Пахтакор” ёки “Насаф” сингари клубларнинг кўпайишидан манфаатдормиз. Бири хусусий сектор томонидан молиялаштирилади, бу нур устига аъло нур. Иккинчиси давлат корхонасидан пул олса-да, моддий-техник базаси эвазига ҳар кимнинг ҳавасини келтиради. Демак, давлат корхоналари шу вақтгача пул бериб келаётгани учун ҳам қолганлар камида “Насаф”дек бўлиши керак эмасмиди?
Кейинги қадам эса клубларнинг хусусийлашиши бўларди. Ҳозир бирор хорижий инвестор бир қоп пул билан келса, фақатгина “Насаф”ни сотиб олиши мумкин. Чунки унинг ҳамма нарсаси бор. Яна кимда нима бор? Ундан бошқа кимдир жилла қурса ўз стадионига эгами?


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz