Қайднома

Қидирув

"Сўғдиёна" қаерда адашди ёки бугун "плей-офф" баҳси...

"Сўғдиёна" қаерда адашди ёки бугун "плей-офф" баҳси...

  03.12.2018 10:37
  0
  445

“Сўғдиёна” ва “Нефтчи”нинг бир йил аввалги ва ҳозирги ҳолатини кўриб, битта фикрдан бошқасини хаёлимга келтира олмадим: яхши отга бир қамчи.
Бугун “Сўғдиёна” ва “Машъал” ўйини бор, Суперлига йўлланмаси учун кураш бўлади. “Нефтчи”-ку Про-лигага барибир тушиб кетди. Хўш, бир йил зах жойларда захари ошиб кетган “Машъал” бугун рақибини чақиб олармикин? Унинг учун бундан ҳам яхши имконият бўлиши мумкин эмас. “Сўғдиёна” бу йил қилган энг катта иш — моддий-техник базага эътибор қаратиш бўлди. Вилоят ҳокими футболга қизиққани учундир балки, футзал залидан тортиб, стадионгача анча тартибга келтирилди.
Бироқ клуб ўзи учун йўналиш танлашда адашди. Оддий мисол: легионерлар олиб келишда. Тушунишимча, “Сўғдиёна” учун ажратилган маблағ билан жамоа ҳозиргидан анча обрўлироқ жойда бўлиши керак эди. Хўш, савол: ким айбдор? Раҳбариятми ёки мураббийлар штабими?, деб ёзмоқда ҳамкасбимиз Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмм каналида.
14:00 да бўлиб ўтадиган “Сўғдиёна” — “Машъал” ўйинини кўришни тавсия қиламан. Учрашув “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

ПЛЕЙ-ОФФ
3 декабрь, душанба, 14:00
Тошкент. “Пахтакор” стадиони
“Сўғдиёна” – “Машъал”

4 декабрь, сешанба, 14:00
Тошкент. “Локомотив” стадиони
АГМК – “Истиқлол”


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz