Қайднома

Қидирув

“Қўқон-1912”нинг уй стадионида таъмирлаш ишлари бошланди

“Қўқон-1912”нинг уй стадионида таъмирлаш ишлари бошланди

  03.12.2018 21:28
  0
  468
“Қўқон-1912”нинг уй стадионида таъмирлаш ишлари бошланди

Аввалроқ хабар қилинганидек, “Қўқон-1912” клуби стадионидаги камчиликлар борасида клуб тайёргарликни бошлаган эди. Бугун стадионда майдонни яхшилаш учун тайёргарлик ишлари старт олди.

Клуб президенти Бахтиёр Толиповнинг ЎзПФЛ расмий сайти билан суҳбатда таъкидлаганидек, стадионда дастлаб чим алмаштирилади. Шунингдек, трибуналар ҳам таъмирланади. Ҳозирда клуб стадиони майсаси талабга жавоб бермайди ва клуб бу борада Профессионал Футбол Лигаси томонидан огоҳлантирилган. Айнан шу боис, клуб чим сифатини яхшилаш учун тайёргарлик режасини тасдиқлади.

Дастлаб, стадион чими замонавий талабларга жавоб берадиган стандартлар асосида яхшиланиши учун стадионда ишчи гуруҳ иш бошлаб юборди. Режага кўра, клуб янги мавсум учун инфратузилма талаблари асосида иш олиб боради. 

Таъкидлаш лозим, клуб Профессионал Футбол Лигасини олиб борилаётган ишларборасида доимий тарзда хабардор қилиб бориши белгиланган.  


Манба: pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz