Қайднома

Қидирув

ПФЛ лицензиялаш талаблари ижроси бўйича мониторингдан ўтказади

ПФЛ лицензиялаш талаблари ижроси бўйича мониторингдан ўтказади

  04.12.2018 07:18
  0
  430
ПФЛ лицензиялаш талаблари ижроси бўйича мониторингдан ўтказади

“ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент” ишлаб чиқилгани ва унинг ЎФА Ижроқўми бюроси томонидан тасдиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Таъкидланганидек, ПФЛ мазкур регламент асосида футбол клубларини келаси мавсум учун тайёрлаб боради. Айни пайтда Суперлига ва Про лигада иштирок этувчи клубларга лицензиялаш талаблари ҳақида атрофлича маълумот бериш, улардан ушбу жараённи муваффақиятли якунлаш, Суперлига ёки Про лигада иштирок этиш учун қўйиладиган талаблар борасида янада тўлиқ ахборот бериш, айнан қандай жиҳатларга эътибор қаратиш лозим экани, клуб тизими ёки ички инфратузилмаси бўйича тузатиш ёки яхшилаш зарур бўлган масалаларини муҳокама этиш мақсадида бугун, 4 декабрьдан бошлаб ЎзПФЛнинг махсус мониторинг ишчи-гуруҳи Суперлига ва Про лига клубларига ташриф буюришни бошлайди.

Мониторинг ишчи-гуруҳи дастлаб “Сўғдиёна”, “Динамо”, “Шўртан”, “Машъал”, “Бухоро” ва “Қизилқум” клубларига ташриф буюриб, мазкур клубларнинг яқин келажак режалари, олдинда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳалар, ва умуман лицензиялаш талаблари қай тарзда бажарилаётгани бўйича мониторингдан ўтказади.


Манба: www.pfl.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz