Қайднома

Қидирув

Футболимизнинг иши «беш» бўладими? Ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 96-сонида

Футболимизнинг иши «беш» бўладими? Ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 96-сонида

  04.12.2018 08:33
  0
  579
Футболимизнинг иши «беш» бўладими? Ёхуд «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг 96-сонида

Қадрли футбол ишқибозлари «ИнтерФУТБОЛ» газетасининг сешанба сонида бир-биридан қизиқарли мақолаларни мутолаа қилишингиз мумкин. Эсклюзив материаллар, таҳлил ва суҳбатлар  ҳам сизни бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

Демак, газетамизнинг 96-сонида нималарни ўқиш мумкин?

- Футболимизнинг иши «беш» бўладими?

Мана, Суперлиганинг илк мавсуми якунланди. Демакки, бу йил футболимиз элитасида учрашувлар қандай кечгани хусусида дастлабки хулосаларни айтиш мумкин. Хўш, Суперлига ғалвирини сувдан кўтарсак, қандай воқеликлар кўз олдимизда гавдаланади?

- Якунланган ва кейинги мавсум ўйлари

УМИД АҲМАДЖОНОВ СУПЕРЛИГАДАГИ ТАЖРИБАЛАР, КЕ­ЙИНГИ МАВСУМ УЧУН РЕЖАЛАР ВА КЛУБЛАРНИНГ ХУСУСИЙЛАШТИРИЛИШИ ҲАҚИДА.

- Оддий финиш

Ҳа, афсуски, Суперлига-2018 финишига келиб, «интрига» учқуни ҳам қолмади. Тўғри, қуйи гуруҳда битта масала очиқ турганди: қайси клубларнинг «плей-офф» машмашасига йўлиқиши.

- Андрей КАНЧЕЛЬСКИС: «Энди бошқача ишлаймиз»

2 декабрь куни Намангандаги «Марказий» стадиони анжуманлар залида «Навбаҳор» бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

- Кападзе – мультичемпион

ИБРАГИМОВИЧ, РОББЕН ВА ГИГГЗ ҲАМ

-ОСИЁ КУБОГИ-2000 САРАЛАШИНИ ЭСЛАБ...

«Ўзбекистон термаси Осиё кубогида. Ҳаммаси қандай бўлганди?»

- Мурод БОБОЖОНОВ: «ХАТО ҚИЛИШДАН ЭМАС, УНИ ТАКРОРЛАШДАН ҚЎРҚИШ КЕРАК»

«Пулька», яъни «плей-офф» ўйинларини инобатга олмасак, юртимизда футбол мавсуми якунланди. Албатта, бу билан Pepsi Суперлига ҳамда мамлакат кубоги назарда тутиляпти...

- МАРОҚЛИ МАТЕМАТИКА - 2

ТОП-ЛИГАЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИЛАРИ

- КЕЛИШУВ БАҲОСИ - 1,1 МЛРД. ЕВРО

«Реал Мадрид» жорий мавсум Ла-лигада ўта беқарор иштирок этмоқда. Салбий натижалар туфайли Испания терма жамоасидан «ўғирланган» бош мураббий Хулен Лопетеги биринчи давра ярмидаёқ истеъфога чиқарилди...

- КАСИЛЬЯС АРМОНИ

«Реал» сафида мегаюлдуз ва сардор даражасига чиққан «Порту» дарвозабони Икер Касильяс яқинда Movistar+ каналининг Universo Valdano дастури меҳмони бўлди.

- БИР-БИРИДАН ЧИРОЙЛИ, ЯНА ҚИММАТ

Жаҳон даражасидаги футболчилар керагидан анча ортиқча пул топишяпти. Демакки, улар энг қимматбаҳо автомобилларни бемалол сотиб олишлари мумкин.

- Диего СИМЕОНЕ: «МУМКИН ЭМАС» ИБОРАСИНИ ЁМОН КЎРАМАН»

Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне Чемпионлар Лигаси доирасидаги «Монако»га қарши баҳс (2:0) арафасида жамоасининг ўйини қандай ташкил этилиши ва Испания чемпионатида нега яққол фаворит йўқлиги ҳақида фикр билдирди.

- ТАНИШИНГ, ДОДИ ЛУКЕБАКИО

Германия Бундеслигаси. 12-тур. «Бавария» - «Фортуна» - 3:3. Кутилмаган натижа, тўғрими? Бунинг асосий айбдори Мюнхен клубининг ўзи, албатта. Шунингдек, Мануэль Нойерни нақ 3 бора ожиз қолдирган Доди Лукебакио ҳам катта «улуш»га эга.

- Алиссон: «Кипер вазифаси – Дарвозани қўриқлаш»

Бразилиялик дарвозабон «Ливерпул»даги фаолиятини муваффақиятли бошлади.

- МАКТУБИНГИНИ ОЛДИК: БАЪЗИДА КАМТАРЛИК ЗАРУР...

Миллий чемпионатимизнинг жорий йилги баҳсларини кузатиб, шундай хулосага келдимки, клублардаги ички муаммоларни имкон қадар тор доирада, яъни жамоанинг ичида ҳал қилиш керак.

Ҳамиша бирга бўлайлик, азизлар!!!


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz