Қайднома

Қидирув

Креспо «Банфилд»ни бошқаради

Креспо «Банфилд»ни бошқаради

  04.12.2018 18:47
  0
  1084
Креспо «Банфилд»ни бошқаради

Аргентина терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо икки йиллик танаффусдан сўнг мураббийлик фаолиятига қайтди. Goal порталининг хабар беришича, Креспо Аргентинанинг «Банфилд» клубини бошқарадиган бўлди. Ишни 2019 йилнинг 1 январидан бошлайди. «Банфилд»нинг ҳозирги устози Хулио Сесар Фальсьони жамоани 8 декабрь куни тарк этади.
Эслатиб ўтамиз, Эрнан Креспо «Ривер Плейт» тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида «Парма», «Лацио», «Интер», «Челси», «Милан», «Женоа» клубларида тўп сурган ва 17 совринни қўлга киритган. Улар орасида Либертадорес кубоги, УЕФА кубоги, Англия ва Италия чемпионликлари бор.
2015 йили Италиянинг «Модена» клубини бошқарган. Бир йилдан сўнг жамоани тарк этган ва ўшандан буён ишсиз юрганди.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz